Ўш шаҳридаги Акматбек Суйумбаев номидаги стадиони март-апрель ойларида таъмирдан ўтган. Унга янги ўрнатилган 30га яқин ўтирғич ерга яқин жойлашиб қолган. Мэриядан йўлга асфальт тўшалганда ўтирғич билан ернинг оралиғи яқин бўлиб қолганини билдиришди.
«Биринчи қатордаги ўтирғичлар йўлни асфальтлаш вақтида ўтиришга ноқулай бўлиб қолди. Йўлни теккислаш керак бўлганда [оёқ қўювчи] ер кўтарилиб қолган. Бироқ бу ўтирғичлар олиниб, бошқа ерга жилдирилади», — деб билдирди мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров.
Ўтган йилнинг декабрида Ўш шаҳри ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган. Шу муносабат билан, шаҳардаги асосий стадион таъмирдан ўтказилган. Бундан ташқари, кўп қаватли турар-жойларнинг, давлат ва ҳусусий ишхоналарнинг ташқариси бўялган.
Муҳаррир: Элвира Султанмурат қизи