Қўлга олинганлар вақтинча ушлаб турилувчи изоляторга киргизилди. Уларнинг бари хорижий паспортлар учун бланкларни хариди бўйича жиноят иши юзасидан ўтмоқда.
Аввалроқ ОАВлар махсус хизмат «Инфоком»нинг директори Талант Абдуллаевни, Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раҳбар ўринбосари Русланбек Сарибаевни ҳамда муассасанинг статс-котиби Данияр Бакчиевни қўлга олишганини ёзиб чиқишган.
Аммо МҲДҚнинг пресс релизида қўлга олинганларнинг исмлари берилмаган.
«Судгача процесс ишларининг доирасида тендерни ютиб чиққан хорижий компаниянинг Garsu Pasaulis Давлат рўйхатга олиш хизматининг ходимларига алоқаси борлигини аниқлади», — деб билдиришди махсус хизматдагилар.
Тергов фарази бўйича, тендер комиссияси «исботсиз сабаблар» билан аввал бланкларни ясашган чет эл компанияларини танловга қатнашишдан четлатишган.
Шунингдек Бош прокуратурадан маълум қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра тендердан 253 млн сом миқдорида зарар келтирилган.
Баҳсли тендер
Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги турдаги биометрик ёки умум фуқаролик паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Тендерга беш компания, икки немис, француз, Литва ҳамда қозоқ компаниялари қатнашган.
Паспортларни тайёрлаш бўйича хизматлар қийматининг энг кам миқдорини, 686 млн сомни Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.
Тендер комиссияси уч компаниянинг аризасини квалификация талабларига жавоб бермайди деб рад қилиб, икки компанияни, аниқроғи ўз хизмати учун 940 млн сом таклиф қилган Литванинг Garsu Pasaulis компаниясини ҳамда ўз хизматини 686 млн сомга баҳолаган IDEMIA француз компаниясини танлаб олган.
Комиссия тендер ғолиби қилиб Garsu Pasaulis компаниясини танлаган. Шундан кейин немис Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер ўтказиш вақтидаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиқишган.
МҲДҚнинг ходимлари апрель ойининг бошида паспортларни сотиб олиш тендерига қандайдир алоқаси бор одамларни тергов қилиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган. Кейинчалик махсус хизмат ДРХнинг ходимлари Литванинг Garsu Pasaulis компаниясининг вакиллари билан маҳфий келишув тузиб, тендер вақтида уларнинг манфаатини ҳимоя қилган деб билдирган.
Махсус хизмат фарази бўйича, Garsu Pasaulis ўз рақибларига қараганда 253 млн сомга кўп маблағ таклиф қилганига қарамай тендерни ютиб кетган.
Лекин компаниянинг ўзида Қирғизистон махсус хизматларининг барча айбловларини рад қилишмоқда.
Шунингдек, ДРХнинг раҳбари Алина Шаикова тендер «мамлакат қонунлари доирасида» ўтган деб билдирган.