Молия полицияси Бабановнинг жиянини сўроқ қилди

620
Жанибек Мирзабаев терговдан кейин

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (ИЖҚКХ) собиқ президентликка номзод .Омурбек Бабановнинг жияни Жанибек Мирзабаевни беш соат тергов қилди. Мирзабаев «Қирғизистон Тижорий банкнинг» директорлар кенгаши раҳбарининг ўринбосари хизматида ишлайди.

Мирзабаев билдиришича, уни икки жиноят иши бўйича гувоҳ қатори тергов қилишган ва унинг таҳминича, бундай йўл билан ҳукумат Бабановга босим қилишга характ қилмоқда.

«Тергов соат 15:30да бошланиб, кечки соат 20:30да тугади. Икки жиноят ишини қўзғашганини айтишди. Бошқа маълумот бера олмайман, чунки ҳеч кимга айтмаслик бўйича ҳужжатга қўл қўйдим», — деди Мирзабаев.

Мирзабаевни банк акционерларининг билдирувлари сабаб молия полициясига чақиришган.

Кейинги тергов 12-апрелда соат 15:00да бўлади. Мирзабаев терговга таклиф хатини Бабановнинг Қирғизистонга қайтиб келиши маълум бўлгандан кейин,  10-апрелда олган.

Сиёсатчи 2017 йилнинг октбяридаги сайловда ютилиб қолгандан кейин ўлкадан чиқиб кетган. Унга қарши икки жиноят иши қўзғалган. Махсус хизмат сиёсатчини ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш ва миллатлараро низо қўзишда айблаган. Бабанов эса ўзига қарши қўйилган айбларни «абсурд» деб атаган.

Бабанов сиёсатдан кетаётганини ўша йили 30-декабрда эълон қилган. Удепутатлик мандатини топшириб, ўлкада катталиги бўйича иккинчи ўринда турган «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидерлик хизматидан кетган.

Бу воқеалардан бир ярим йил ўтгандан кейин сиёсатчи унинг ўлкадан чиқиб кетиши собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда Сооронбай Жээнбеков билан бўлган сўзлашувларга боғлиқ эканини айтиб чиқди. Унга кўра, собиқ президент ва ҳозирги президент сиёсатчига қарши таъқиблар ва унинг тарафдорларига тазйиқ ўтказишларни тўхтатишлари керак бўлган.