Фоторепортаж: Ўшдаги 159 йиллик тарихга эга бино

595

Ўш вилоят милиция патрул хизматининг биноси энг қадимги қурулишлардан бири. У шаҳарнинг марказий қисмида жойлашиб, қизил армиянинг Туркистон фронтининг бош штаби бўлиб турган. Қурулиш 1876 йили бошланган бино ҳозирги кунда тарихий қийматга эга бўлганлар рўйхатидан ўрин олган.

Рус империясининг келиши билан Ўш шаҳрида қурила бошлаган қрулиш саккиз йилда тўлиқ битказилган. Бинонинг қурилиши билан унинг атрофида черков, харбий касалхона, аристократлар учун ресторан, отхона ва казарма бирга қурилган.

 

Янги бинога харбий раҳбар Михаил Фрунзе ўзи 1920 йили келиб биринчи марта мажлис ўтказган. Шу сабабдан ҳозиргача унинг деворида «1920 йили май ойида Туркистон фронтининг ва қизил армиянинг машҳур харбий раҳбари Михаил Фрунзе Ўш горнизони аскарларининг қошида нутқ қилган» деб ёзилиб туради.

Бино сифатли қурилгани боис 40 йил вақт ўтгандан сўнгина таъмир ишлари ўтказилган. Таҳминан 150 йил аввал қурилган бино яроқсиз аҳволга тушмаган.

Қурулиш тарихий қадриятлар рўйхатига киритилиб, Ички ишлар вазирилигининг ҳисобида туради.

Муаллиф: Нуризат Мирланбекова

Фотосуратларнинг муҳаррри: Дастан Умотбай ўғли

Муҳаррир: Айдай Беделбек қизи