ТИВ: Киевдаги портлашда ҳалок бўлган шахс Қирғизистон фуқароси эмас

508

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 15-апрелда маълум қилишича, Киевдаги автомобилнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган киши Қирғизистон фуқароси эмас. Муассаса бу ҳақда «Украина томонидан берилган маълумотларга» таяниб «Клооп»га билдирди.

Машина 4-апрелда портлаган. Автомобил Украинанинг махсус хизматларининг вакилларига тегишли бўлган.

Видеодан автомобилга номаълум шахс яқинлашиб, айланиб ўтгандан кейин автомобил портлаб кетганини кўриш мумкин.

Украинанинг Бош прокуратураси буни «шахси аниқланмаган шахснинг» теракт амалга ошириш нияти деб баҳолади. Уларнинг маълумотига кўра, портлаш мазкур одам машинага бомба ўрнатишга харакат қилаётганда бўлган.

Украина парламентининг депутати Игорь Мосийчук ўлган шахс Қирғизистон фуқароси деб айтган.

«Менинг маълумотларим бўйича, [фуқаролиги] икки манба орқали аниқланган — бу жабрланган ўзи тирик вақтида ҳуқуқ тартибот органларига айтиб берган ва унда Қирғизистон фуқаролиги борлигини кўрсатувчи буюмлар топилган», — деб «Клооп»га билдирди Мосийчук.