Трамп Қирғизистонни демократик қадриятларнинг ҳудуддаги лидери деб атади

544
Дональд Трамп ва Болот Отунбаев. Сурат: Қирғизистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 8-апрелда Қирғизистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Болот Отунбаев билан учрашди. Учрашувда у Қирғизистонни демократик қадриятларнинг ҳудуддаги лидери деб атади.

«Бизни ўлкаларимизнинг ўртасидаги тижорий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик учун имкониятларни кўрмоқдамиз. Биз ҳамкорликда ҳавфсизроқ, демократик ҳамда гуллаган дунёни қуришга ёрдам бера оламиз», — деди америкалик лидер.

Элчи Отунбаев Трампга ишонч ёрлиғини топшириб, Қирғизистон бундан кейин ҳам икки давлатнинг ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни режалаштирётганини айтди.