Россияда 130 мингдан ортиқ қирғизистонлик миграция амнистиясига тушди

783
Россиядаги меҳнат муҳожирлари. Иллюстратив сурат

Қирғизистоннинг давлат миграция хизмати маълум қилишича, Россияга келишини легаллаштириш ҳуқуқи билан 131 минг қирғизистонлик фойдалана олади. Россия ҳукумати амнистия беришни 22-мартда бошлаган. Уни махсус Россиянинг президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга сафари арафасида ўтказишган.

Қирғизистоннинг давлат миграция хизмати «Клооп»га билдиришича, қирғиз муҳожирлари Россиянинг ИИМининг ҳудудий бўлимларида легаллаштириш процедурасидан ўта олишади. Амнистияга тушиш учун уларга албатта Россиянинг четига чиқиб келиш керак эмас.

«Паспорт билан [ўша ерга мурожаат қилишиб], миграция карталарини янгилаб олиш керак. Шундан кейин 30 куннинг ичида миграция рўйхатига туриш лозим», — деб айтишди муассасанинг матбуот хизматидан.

Бундан ташқари, Россиянинг миграция хизмати деярлик 1000 қирғизистонликнинг исмини қора рўйхатдан чиқарди. Энди улар қайтадан Россияга кира олишади. Ўз исми қора рўйхатда бор ёки йўқлигини муассаса сайтидан текшириб олса бўлади.

Россия ҳукумати қирғизистонликларга биринчи марта амнистия бераётгани йўқ. Улар шу каби амнистияни қирғиз мигрантлари учун 2018 йили кузда ҳам эълон қилишган.