«Ҳеч нарса қила олмаймиз». Шинжондаги қирғизлар билан нима бўлмоқда? Foreign Policyнинг репортажи

831
Қайта тарбияловчи лагерларнинг бирида бўлган экскурсия. Сурат: Синьхуа

Американинг Foreign Policy нашри этник қирғизларнинг — мусиқачи, фольклорист ва талабаларнинг Шинжонда учрашуви ҳақида мақола эълон қилди. «Клооп» мақоланинг мазмунини қисқача баён қилиб беради.

Foreign Policyнинг маълумоти бўйича, Шинжонда йўқ деганда 35 этник қирғиз йўқолиб кетган  — бари Бишкекнинг ОЎЮларида ўқишаётган. Улар Хитойдаги ватанига қайтишгандан бери  «бедарак бўлишмоқда».

Нашр Юсуф Боласоғун номидаги Қирғиз миллий университетида таълим олаётган шинжонлик қирғиз Тургунали Турсунали воқеасини ҳикоя қилади. Талаба манасшуносликни ўрганиш учун Қирғизистонга келади. Унинг бобоси — Жусуп Мамай забардаст манасчи бўлган, Турсунали ўғли эса қирғиз миллий рақсларга қизиқиб, қирғизларнинг «Қора Жўрға» рақсини оммалаштиришни истаб юрган.

Турсунали ўғли 2018 йили кузда Шинжонга чиқиб кетган, унинг айтишича, у «бобоси меросга ташлаб кетган адабиётларни сақлаб қолиш» учун уйига қайтиб борган. «Турсунали ўғлининг тасдиқлашича, Шинжоннинг ҳукумати бобосининг китобларини мусодара қилиб, балки йўқотиб юборишгандир. Тургунали китобларнинг бирор қисмини сақлаб қолишга умид қилган», — деб ёзади Foreign Policy.

Ёш йигит октябрда учрашиб «алоқага чиқолмай қолган». Нашр маҳаллий ҳукумат Турсунали ўғлининг Шинжон туманида озчиликни ташкил қилган мусулмонларни жўнатган қайта тарбиялаш лагерига олиб бориб ташлаган деб ҳисоблайди.

Нашрнинг фикрича, Хитой ҳукумати Турсунали ўғлини қайта тарбиялаш лагерига жўнатган бўлиши мумкин. Бу лагерга Шинжон туманида озчиликни тузган мусулмонларни ҳам жўнатиб туришади.

Тургунали Турсунали ўғли. Сурат: Фейсбук

«Турсунали [ўғли] шинжонлик қирғиз қатори қандай ишга аралашишини тушунса  керак. У ўзининг фейсбукдаги 2018 йилнинг 8-октябридаги охирги билдирувида ҳам шуни қистириб ўтган», — деб билдиради Америка нашри.

Мақола муаллифи ва уйғур лингвисти Евгений Бунин Шинжондаги этник қирғизлар билан учрашган. Улардан Бунин мусиқачи эр-хотинлар Ажибек Дуйшў ва Гулкайир Айбашнинг, бундан ташқари, адабиётшунос ва ёзувчи Асанали Калиланинг йўқолиб қолгани ҳақида эшитган. Уларнинг бари Турсунали ўғли каби Шинжонга борганича «алоқага чиқмай қолишган».

«Йўқолиб кетган қирғизларнинг тақдири дараксизлигича қолмоқда»

Уйғур лингвисти Шинжоннинг ташқи дунёдан ажралиб, у ердаги барча хабарлар тўсилганлиги учун Хитойда йўқолган қирғизлар билан «исталган нарса» бўлиб кетиши мумкин деб хавотирланади. «Шу сабабдан кўпчилик турли гапларга ишониш билан яхши нарсадангина умид қилиб туришига тўғри келмоқда», — деб ёзади журналист.

Журналист Хитойда бедарак бўлаётган қирғизлар бўйича изоҳ олмоқчи бўлиб, Қирғизистон омбудсменининг идорасига мурожаат қилишга қарор қилган. У ердан унга «инсон ҳуқуқларини бузиш бўйича мурожаатларни синчковлик билан ўрганиш ва аниқлаш талаб қилинади, шу сабабдан уларни исботлаш қийин» деб билдиришган.

«Манасчи Тургунали Турсунали ўғлининг эса бедарак бўлаётгани ҳақидаги мурожаат бўйича текширувни бошладик, лекин бизда ҳозир қандайдир бир маълумот йўқ», — деб келтиради идоранинг айтганларини журналист.

Журналист айрим сўзларга таяниб Турсунали ўғлининг Шинжондаги тақдири «у қадар ҳам оғир эмас» деб ёзади.

«Хитойдаги қирғизларни қўллаш комитетининг айрим аъзоларининг айтишича, ёш манасчи [Шинжондаги] қамоқдан қутилиб, унинг устига уйланиб ҳам олган. Аммо бунга ишониш қийин. Чунки далиллар, суратлар ва у билан ҳақиқий алоқа йўқ», — деб ёзади Бунин.

Хитойлик қирғизлар Шинжонда йўқолиб кетган дўстлари билан қариндошларининг суратларини кўрсатишмоқда. Сурат: Токтосун Шамбетов / “Азаттык”

«Бу Хитойнинг ички иши»

Шинжонда йўқолиб кетган талабаларнинг тақдирларини билишга харакат қилиш билан Бунини уларнинг Қирғизистондаги ўқитувчилари ҳамда деканлари билан суҳбатлашган. У ўқитувчилар «кўпинча қайғуриб, хавотир» олишганини, деканлар ва раҳбарлар эса  «бефарқ» реакция қилишганини таъкидлайди. У «Манас» универститетининг проректори билан қилган интервьюсини мисол қатори келтирган  — мазкур университетга Шинжондан 9 талаба қайтиб кела олмаган.

«Улар [Шинжонга] қайтиб келганда паспортларини олдириб қўйишяпти. Бу уларнинг [Хитой ҳукуматининг] тактикаси. Биз нима ҳам қила олардик? Бу [Хитойнинг] ички иши», — деб келтиради Мокеевнинг сўзларини журналист.

Foreign Policy ёзганидек, Қирғизистон ҳукуматига Шинжондаги хитойлик қирғизларнинг йўқолиб кетиши бўйича шикоят билан мурожаат қилганда, улар ҳам «Хитойнинг ички ишлари» деб айтишади.

Президент Сооронбай Жээнбековнинг реакциясини Бунин шундай келтиради — у 2018 йили декабрда «унинг мамлакати Хитойнинг ички ишларига аралаша олмайди» деб айтган. Қирғиз парламентининг депутати эса Адил Жунус ўғли ўзининг яқини Адилнинг Хитойда қўлга олинишига изоҳ берар экан, унинг яқини «Хитойнинг фуқароси бўлгани учун», у аралаша олмаслигини айтган.

Хитойдаги қайта тарбиялаш лагерлари ҳақида нима маълум?

Шинжоннинг мусулмон аҳолиси қайта тарбиялаш лагерларига қамалиб, йўқолиб кетишаётганлиги ҳақида халқаро йирик ОАВлар текширув ўтказган. Бу ҳақда «Би-би-си», «Рейтер», «Медуза» ҳамда бошқа нашрлар ёзиб чиқишган.

Foreign Policyнинг маълумотига кўра, қайта тарбиялаш лагерлари тизимини Шинжоннинг ҳозирги раҳбари Чень Куангуо 2016 йили ишлаб чиққан. Жамиятни назоратлаш бўйича айнан шундай тизим Тибетда ҳам ишлайди.

Лагерларнинг пайдо бўлиши мусулмонлар вазиятини қийинлаштирган. ОАВларнинг маълумотларига кўра, лагерларда уйғурларни, қозоқларни, қирғизларни ҳамда бошқа этнос вакилларини қўлга олишади. Шинжоннинг ўзида ҳукумат видеоназорат тизимларининг ёрдами билан тўлалигича жамиятнинг ҳаётини назорат қилади.

Хитой ҳукумати шундай лагерларнинг мавжудлигини инкор қилмайди, аммо улар лагерларни «профессионал қайта тайёрлов маркази» деб аташади. Хитой амалдорларининг айтишича лагерларга «экстремистик ғоялар таъсири остида қолган» одамларгина тушади.

Қирғиз ТИВининг раҳбари Чингиз Айдарбеков ўзининг Шинжонга бўлган сафари вақтида. Сурат: Қирғизистон ТИВининг матбуот хизмати

2019 йили январда дипломатларнинг халқаро делегацияси Хитой ҳукуматининг таклифи билан лагерларни кўриб келган. Улар Қирғизистондан ва бошқа МДҲ давлатларидан дипломатларни чақиришганига қарамай Европа ёки ғарб давлатларидан бирорта ҳам вакил чақирилмаган. Қирғизистоннинг ТИВи ўшанда бу сафарнинг натижасини ошкор қилмаган.

«Хитой билан икки томонлама алоқалар бўйича масала бор. Бу биз учун муҳим ва биринчи навбатда биз шуни асосга оламиз. Шу сабабдан [бу сафарнинг] деталларини ҳозирча [айтиб] бера олмаймиз», — деб айтган ўшанда ТИВнинг матбуот котиби Уланбек Дийканбаев.

2018 йили февралда қирғиз ТИВи Хитойдаги «қайта тарбиялаш лагерларидаги» этник қирғизлар ҳақида маълумотни тасдиқланмаганлигини билдирган.