Ниязовнинг устидан милицияга шикоят қилишди —у буни «сиёсий буюртма» деб атади

668
Фарид Ниязов. Сурат: Султан Досалиев / Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Апрель революциясининг иштирокчиси Максат Чегирткеев Қирғизистон Социал-демократлар партиясининг (ҚСДП) сиёсий кенгаши аъзоси ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдоши Фарид Ниязовнинг устидан милицияга ариза ёзди.

ИИВнинг маълумоти бўйича, Чегирткеев апрель инқилобидан кейин бюджетнинг ҳисобидан Сочига даволанишга кетиши керак эди. Лекин, Ниязов давлат комиссиясида бўлиб туриб унга розилигини бермаган.

«Шифокорларнинг Апрель воқеаларида жабрланганларнинг Сочида даволаниши кераклиги бўйича кўрсатмасига қарамай, [комиссиянинг аъзолари] уларга даволанишга рухсат беришмаган [...], шу сабабдан унинг соғлиғи ночорлаб, маънавий азоб чеккан», — деб ёзилади ИИВнинг пресс-релизида.

Комиссия Чегирткеевнинг даволанишига бўлини керак бўлган 200 минг сомни Соғлиқни сақлаш министрлиги ҳисобидан чақиртириб олган.

ИИВ «Хизмат лавозимини суистеъмол қилиш» жиноят асоратлари бўйича судгача бўлган текширувни ўтказмоқда.

Ниязов эса ўзига қарши айбларни «абсурд», ишни эса — «сиёсий буюртма» деб аташ билан ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевга мурожаат қилди.

Ниязов милициянинг ходимлари Чегирткеевни ИИВга етказиб, унга «ариза ёзишни таклиф қилишган» деб ҳисоблайди.

У комиссия Чегирткеевни даволаниш учун Сочига юбормаслик сабабини, шунингдек даволанишжараёнларини Қирғизистонда ҳам ўта олардидеб тушунтирмоқда. Ниязов таъкидлаб ўтгандек, давлат комиссияси Хитой клиникаларидан бирида Чегирткеевга операция қилишга 4 млн сом бўлиб берган, чунки операцияни Қирғизистонда ўтказиш имкони йўқ эди.

Ниязов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши. Унга қарши шикоят Сооронбай Жээнбековнинг собиқ президент билан бўлган келишмовчилик ортидан пайдо бўлди.

Жээнбеков 2018 йилнинг мартидан бошлаб Атамбаевни кадрларининг кўпчилигини юқори лавозимлардан бўшатган, уларнинг айримлари жиноят ишларининг фигурантлари бўлиб қолишган.