Бир кадр билан: Атамбаевни КСДП парламент фракциясида кимлар қўллайди? (депутат Карамушкинанинг фикри)

568
Мурадил Мадеминов, Асел Кодуранова, Алмазбек Атамбаев ҳамда Ирина Карамушкина. Сурат: Ирина Карамушкинанинг фейсбуги

Депутат Ирина Карамушкина собиқ президент Алмазбек Атамбаев, депутат Асел Кодуранова, парламентарий Мурадил Мадеминов ҳамда ўзи тасвирга олинган суратни эълон қилди. Карамушкина ўзининг постини «Т 34да тўрт экипаж одам қолди. Биз урушни қабул қила оламиз» деган сўз билан бўлишган.

«Бу дегани депутатларнинг ҳаммасини ичидан Атамбаев билан қўрқмаган биз учимизгина қолганимизни билдиради [...] Ҳаммаси бирдан тескари бурулиб кетишди, жим ўтиришибди, тинчиб қолишди. [Партияда] тартибсизлик бўлаётганини ҳеч ким ўрнидан туриб очиқ айта олмаяпти. Биз учимизгина қолдик, биз Атамбаев партиянинг расмий лидери деган позициямизни аниқлаб олдик», — деб тушунтирди Карамушкина «Клооп»га.

У «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг аъзолари уюштираётган конференциялар билан съездларнинг бари «президент аппаратини ҳамда президентнинг укасини [депутат Асилбек Жээнбековнинг] “буйруғи” билан» ўтаётганини қўшимча қилди. Шу каби баёнотни ҚСДПдан ҳам билдиришган.

«Партияни уялмай шундай тортиб олиш қонунга қарши келади. Партиянинг логотипини қўлланиш [...] Мен бундай сохта конференцияга [Атамбаевсиз КСДП] ўзим ҳам қатнашганман, у ерда қувилган, хафа бўлиб қолган фаоллар бор», — деди у.

ҚСДПдаги парчаланиш

ҚСДП иқтидордаги ҳукуматнинг муҳолифатига ўтаётгани ҳақида 18-мартда эълон қилган. Баёното собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида бўлаётган келишмовчиликлар вақтида бўлган. Жээнбеков 2017 йилдаги президентлик сайловига номзод қатори Атамбаевнинг қўллови остида ҚСДПдан кўрстаилган.

Эски икки сафдошларнинг тортишуви сабабидан социал-демократларнинг партияси  ажралиб кетган: кимисидир Атамбаевни қўлланса, яна бошқалари — парламентдаги фракция қатори қисман иқтидордаги президентни қўллайди.