Cовет Фрунзасининг Инстаграмдаги мероси. Журналист қандай қилиб шаҳар тарихини архив суратлар билан ҳикоя қилмоқда?

533
Фрунза. Иллюстратив сурат

@bishkek_kg инстаграм аккаунтига обуна бўлганларнинг сони 21 мингдан ортиқ. Унинг муаллифи журналист Эрнис Темиркан олти йилдан ортиқ ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни бошқариб, уларда у Бишкекнинг архив ва тарихий суратларини бўлишиб келади.

Темиркан The Diplomat нашрига берган интервьюсида унда 1980 йиллардаги суратларнинг анчагина рақамли тўплами борлигини айтиб берган.

«Мендаги 90 йиллари тортилган [рақамли суратларнинг] умумий сони 100га ҳам етади деб ўйлайман. Менимча, бунинг сабаби у вақтда вазиятнинг жуда оғир бўлганида», — деб ҳисоблайди у.

Темирканни ўзининг коллексияси бўлганига қарамай, у аккаунтига обуна бўлган одамлар жўнатган суратларни ҳам эълон қилиб туради. Унинг айтишича, энг кўп ҳиссани Тунук исмли талаба қўшган — у унга 300дан ортиқ ноёб тарихий суратларни ўтказиб берган.

«Унинг қўшниси печка ноёб фотопленкаларни ёқар экан. Тунук мактаб ўқувчиси бўлиб юрган вақтдаёқ бу кадрларнинг аҳамиятини тушуниб, қўшнисидан уч юз нусхани сўраб олиб қўйган экан», — деб айтиб берди Темиркан.