Ёқитистон: Қирғиз муҳожирларига нисбатан таҳдидлар тўхтади

458
Иллюстратив сурат

«Ёқутия бўйича умум россиялик қирғиз конгресси» ҳуқуқий иттифоқининг раиси Жазбек Бекболиев «Клооп»га билдиришича, 25-мартга келиб «вазият барқарорлашиб қолди» ҳамда қирғиз муҳожирлари ишларига чиқишди.

«Муҳожирларга нисабатан таҳдидлар тўхтади» — ҳозир ҳуқуқ тартибот органлари тезкор иш олиб боришмоқда. Видеоларда муҳожирларни таҳдид қилганларни, улар ўзларининг тасвирга олишмаса ҳам изи қуримай қўлга олишмоқда», — деди Бекболиев.

Полиция мева-савзаботларни сотувчи дўконларни бузган маҳаллий турғунларни 20-март куни қўлга ола бошлаган. Шунингдек мессенжерларда одамларни рухсат берилмаган митингларга чиқишга тарғиб қилганлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ёқитистонда муҳожирларга қарши вазият 18-март куни шаҳарда маҳаллий турғунни зўрлашда гумонланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган вақтда оғирлашиб кетган. У айбини тан олиб кўрсатма берган. Бир неча кундан кейин яна икки қирғизистонлик зўрланган қизни «эркидан ажратишга» гумонланиб қўлга олинган.

Зўрлашда гумонланган қирғизистонлик қўлга олингандан кейин шаҳарда кўламли митинг ўтиб, ҳукумат меҳнат муҳожирларининг орасида режадан ташқари текширувларни бошлаган. Қирғиз муҳожирларининг бир қисми ҳавфсизликларидан қўрқиб ишларига чиқмай қўйишган.

Ижтимоий тармоқларда муҳожирларнинг номига таҳдидлар айтилган ва вайрон қилишлар тасвирга олинган видеолар тарқаб,  WhatsApp гуруҳларида эса муҳожирлар кўрсатган хизматлардан воз кечишга чақирувчи тарғиботлар айтилган.