Кун иқтибоси: Биринчи президент Асқар Ақаев 2005 йилнинг 24-мартидаги инқилоб ҳақида

568

Қирғизистоннинг тўнғич президенти Асқар Ақаев BBCнинг қирғиз хизматига интервью бериб, революцияга ва ҳукумат алмашувига сабаб бўлган 2005 йилнинг 24-мартидаги воқеа ҳақида айтиб берди. Ўшанда Ақаев оиласи билан бирга қочишга мажбур бўлиб, Қурманбек Бакиев эса Қирғизистоннинг янги лидери бўлиб қолган.

Ўз интервьюсида собиқ давлат раҳбари қаршилик акцияси иштирокчиларининг аксарияти «жиноят олами вакиллари» бўлганини билдирди — бу ҳақда унга ёрдамчилари «ўзингиз ҳам кўриб турибсиз» деб айтишган.

Шунингдек Ақаев унга қаршиликка чиққанларга қарши куч қўлланишни таклиф қилишганини, аммо бундан воз кечиб, қон тўкилишига йўл қўймаслик учун мамлакатдан чиқиб кетганини айтган. Ундан ташқари, сиёсатчи муҳолифатни ҳамда собиқ президент Қурманбек Бакиевни Ахси воқеасидаги қурбонликлар учун айбдор деб атаган*.

* 2002 йили Жалолобод вилоятининг Ахси районидаги Боспиек қишлоғининг турғунлари қирғиз ерларининг бир қисми Хитойга ўтказилишига қарши норозилик билдириб чиқишган. Ҳуқуқ тартибот органлари норозилик акцияси иштирокчилариша қарши қурол қўлланишиб, оқибатда олти киши ҳалок бўлган. Ўша вақтда Асқар Ақаев Қирғизистоннинг президенти бўлиб турган. У иқтидорда бўлган вақтда митингчиларнинг отилишида айбни маҳаллий ҳокимиятга қўйган.