Бозорқўрғон туманидаги мактаблардан бирининг ҳожатхонасида тайёрлов синфининг ўқувчисини зўрламоқчи бўлган 35 ёшдаги киши қўлга олинди. Милиция воқеани тасдиқлаб, «зўрлаш» факти билан рўйхатга олинганини билдирди.
Воқеа 20-мартда таҳминан соат 11:30ларда туманнинг Макаренко мактабида бўлган. Номаълум шахс мактабгача тайёрлаш синфида ўқиган қизни ҳовлидаги ҳожатхонада зўрлашга уринган.
Ҳожатхонадаги ўқувчининг қичқирганини эшитиб қолган юқори синф ўқувчилари уни шубҳалининг қўлидан тортиб олишган. Бу ҳақда мактабнинг директори Гулнара Эргешова «Клооп»га билдирди.
«Биз эшитиб қолибоқ милицияга хабар бердик. Улар келиб [шубҳалини] олиб кетишган. Энди қолган ишни милиция ўзи юргизиб ўзи ҳал қилади», — деди Эргешова.
Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг ёш ўсмирлар билан ишлаш нозири Қамчибек Шаболотов «Клооп»га мазкур воқеани тасдиқлади.
«Ўша куни гумондор қатори 1984 йили туғилган шахс ушланган.У маст аҳволда бўлган», — деди Шаболотов.
Милициядан мазкур факт «зўрлаш» деб рўйхатга олинганини билдиришди. Шубҳали ТИИБнинг вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилган. Тергов ишлари давом этмоқда.