Сиёсатчи Талгарбеков собиқ президент Атамбаевдан 17 млн сом талаб қилади

603
Бекболот Талгарбеков. Сурат: Res Publica

«Халқ парламенти» харакатининг лидери Бекболот Талгарбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаевни судга бериб, ундан 17 млн сом бадал талаб қилади. Атамбаевнинг даврида Талгарбеков ҳокимиятни босиб олиш харакати бўйича жарима билан 14 йилга судланиб, ундан уч йил ўтгандан кейин озодликка чиққан.

Талгарбеков «Клооп»га билдиришича, маънавий зарар миқдорини 17 млн сомга баҳолаган, чунки давлат айбловчиси уни 2016 йили 17 йилга қамашни сўраган. Натижада, унинг жазо ўташ муддати 14 йилгача қисқартирилган. Талгарбеков Атамбаевнинг устидан шикоятни кейинги ҳафтада беришни режаламоқда.

«Атамбаев аввал ҳам ва яқин орада “Апрель” телеканалига берган интервьюсида ҳам мени давлат тўнтариши қилади деб айблади [...] бунинг бари ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди у.

Сиёсатчи шунингдек «Дело №» газетаси билан ҳам судлашмоқчи. Ундан ташқари, КТРК телеканалини ундан кечирим сўрашни талаб қилади. Талагарбеков газета ва телеканалар унинг «обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатган» деб ҳисоблайди.

Талгарбеков 9-мартда озод қилиниб, у муддатидан аввал шартли равишда озодликка чиққан. У «Ҳокимиятни куч билан босиб олиша» моддаси бўйича оқланганига қарамай «Миллий низо қўзиш » моддаси бўйича айб қолдирилган.

Ҳозирда Атамбаев ҚСДП партиясини бошқаради. Мақола эълон қилинишидан аввал «Клооп»ни партия матбуот котиби Қундуз Жолдубаева билан боғланиш харакатидан натижа чиққани йўқ.

 Талгарбеков ким?

Бекболот Талгарбеков — 2016 йили тузилган «Халқ парламенти» уюшмасининг асосчиларидан бири. Харакат ўша вақтда президент бўлиб турган Алмазбек Атамбаевнинг истеъфосини талаб қилган. Атамбаевнинг ўзи «Халқ парламенти»нинг иштирокчиларини «хорижий генераллар билан алоқаси бор» деб айблаган.

Талгарбеков ва харакатнинг яна бошқа иштирокчиларини ҳукуматни митинг орқали босиб олиш бўйича эҳтимолий телефон сўзлашувлари интернетда тарқаб кетгандан кейин 2016 йили қўлга олишган. Натижада  Талгарбеков ва уюшманинг бошқа иштирокчилари беш йилга шартли турда кесиш муддатидан бошлаб 14 йилгача озодликдан ажратиш қамоқ жазосини олишган.