Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси тадбиркор ҳамда «Республика» партиясининг асосчиси Омурбек Бабанов Қирғизистонга келиб қолса жавобгарликка тортилишини билдирди.
Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловидан ютилиб қолгандан кейин унга қарши бир неча жиноят ишлари қўзғалган кундан бошлаб мамлакатдан ташқарида юради.
У 21-мартда ўзининг Наврўз байрами муносабати билан табригида Қирғизистонга қайтиб келишини қистириб ўтган. Унинг яқин сафдоши ҳамда «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидери Руслан Казакбаев Бабанов Қирғизистонга «яқин орада» келишни режалаштираётганини «Клооп»га тасдиқлаган.
Бабановнинг Қирғизистонга қайтиб келиши ҳақида маълумот собиқ президент Алмазбек Атамбаев (жиноят ишлари у давлат бошида турганда қўзғалган) билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал ортидан пайдо бўлди.
Президентларнинг тортишув бошлангандан бери Қирғизистонда 2018 йили Атамбаевнинг даврида судланган сиёсатчиларга қарши ишларни қайта кўриб чиқа бошлаган. Казакбаевнинг айтишича, Бабановнинг баёнот матнини «[сиёсатчиларнинг] тортишувига умуман алоқаси йўқ».
Бабановнинг президент бўлиш истаги
Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида ҳукуматга қарашли номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Унда у сайловчилар овозининг 33 фоизини олиб, иккинчи ўринга чиққан. Бабанов юқазганини тан олиб, Жээнбековни ғалаба билан табриклаган.
Кейинчалик сайловдан сўнгра Бабановга қарши бир неча жиноят иши қўзғалган: биринчи иш бўйича уни ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш, иккинчиси эса — миллатлараро низо қўзтиши бўйича гумонланган. Тадбиркор ўзига қўйилган айбларни «ёлғон» ҳамда «ҳуқуқ тартибот органларининг ўзбилармонилиги» деб атаган.
Бабанов Қирғизистондан 2017 йилнинг ноябрида чиқиб кетган, унинг тарафдорлари сиёсатчи Москвага даволанишга кетганини хабар қилишган. Ўша йилнинг 30-декабрида Бабанов сиёсатдан кетаётганини эълон қилган. У ўз қарорини сайловдан ютилиб қолганда сиёсий карьерасини якунлашга ваъда бергани билан изоҳлаган.
Бабанов ўзи мамлакатдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турган «Республика — Ата-Журт» партиясини бошқарган ҳамда 2011-2012 йиллари ҳукумат раҳбари лавозимида ишлаган.