Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»ни бутун Қирғизистон бўйича 2019 йилнинг охиригача ишга оширишни истайди

596
Иллюстратив сүрат

Бу ҳақда Давлат технологиялари ва алоқа давлат комитетининг (ДТАК) раҳбарининг ўринбосари Кубанич Шатемиров билдирди. Жами мамлакатнинг йўлларида 270га яқин камера ва 40қа яқин кўчма мобил комплекс пайдо бўлади.

Шатемировнинг айтишича, «Ҳавфсиз шаҳар»нинг иккинчи босқичини ишга ошириш учун пудратчи учун 24 млн долларга яқин маблағ керак, аммо бу аниқ миқдор эмас.

«Биз очиқ манбаларнинг ускуналарини, ундан ташқари  коммуникацияларни ўтказишнинг қийматини асос қилиб олдик. Лойиҳанинг дастлабки босқичини ишга киргизиш учун 24 млн 77 минг [доллар] керак бўлади. Танлов давомида мазкур миқдор камаяди», — деди Шатемиров.

Давлат алоқа комитетидан лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга оширишдан кейин 5 йил ичида бюджетга 20 млрд сом тушади деб ҳисоблашади.

Қоида бузишларни рўйхатга олиш учун камералар

«Ҳавфсиз шаҳар» — давлат «Таза коом» дастурининг бир қисми. Ҳукуматнинг ғояси бўйича, «Ақлли шаҳар»нинг ишга кириши билан қирғизистонликларнинг ҳавфсизлиги юқорилаб, давлат хизматларнинг эса бир қисмини онлайн олиш мумкин.

Камераларни ўрнатиш бўйича тендерни 2018 йили сентябрда Россиянинг «Вега» компанияси ютиб олган. Бишкекда камералар йўл харакатининг қоида бузишларини 10 кўчанинг кесилишида ҳамда шаҳараро йўлларда рўйхатга олмоқда. Улар йўл харакатининг қоида бузишларининг етти турини аниқлайди.

Бундан ташқари, Чуй вилоятида 20 кўчма аппарат-дастурий комплекслари (АДК) ишлаб, йўл харакат қоида бузишларнинг икки турини аниқлайди — тезликни ортириш ва қўш чизиқдан ўтиш. АДКларнинг вақти ва туриш ерини ЙХХНББ аниқлайди.

Йўл қоида бузишлари учун солинган жарима пулни квитанция келиб тушгандан кейин бир ой ичида почта бўлимларида ҳамда банклардан тўлаш мумкин.