Аёллар юришининг ташкилотчилари Депутат Жилдиз Мусабекованинг устидан Бош прокуратурага шикоят қилишди

526
Жилдиз Мусабекова. Сурат Парламентнинг матбуот хизмати

Бишкек Феминистик Ташаббуслар (БФТ) харакатининг бошчиси Гулайим Айилчи парламентнинг депутати Жилдиз Мусабекованинг устидан Бош прокуратурага ариза ёзди. Фаол Бош прокуратурадан Мусабекованинг фейсбукдаги уйланишни истамаган йигитлар ва чой қуйишни итамаган қизларни «калтаклаш» кераклиги ҳақида ёзилган постига ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қилган.

Айилчи «Клооп»га билдиришича, у аризани 20-мартда берган. Унинг фикрига кўра, депутат зўравонликка ундамаслиги керак.

«Халқ олдида юрган одамнинг ёқимсиз чақириқлари жамоат фикрига бир қадар таъсир кўрсатиб, уларни ноқонуний харакатларга ҳамда зўравонликка сабаб бўлиши мумкин», — деб тушунтиради Айилчи.

Фаол ўз аризасида депутат Жилдиз Мусабекова ёзган бўлиши эҳтимол бўлган фейсбукдаги постни кўрсатган. Айилчи аккаунтни депутат ўзи қўлланишига ишонади.

Бош прокуратурани постда ёзилган қуйидаги сўзларга ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қилишди:

  • Бундай ота-бобомизда йўқ харакатни бошлаб, эркагимиз «туғмайман», қизимиз «чой қуймайман» деганларни сўкишгина эмас, калтаклаш керак;
  • «Аҳмоқона фикрларини қувиб чиқарайлик. Номусли йишитлар борми?»

«Чой қуйиш келиннинг вазифаси эмас» деб плакатга ёзилган чақириқни 8-март муносабати билан ўтган аёллар маршининг иштирокчими кўтариб чиққан. Юришни ҳар йили Бишкек Феминистик Ташаббуслар харакати уюштириб келади. 2019 йили марш 400га яқин одамни тўплаган — бу ўтган йилга нисбатан рекорд кўрсаткич.

Юришнинг айрим иштирокчиларининг плакатлари ва унга ЛГБТ жамияти вакилларининг қатнашгани парламент депутатларининг кўпчлигини, жумладан ҳукумат партиясининг депутати Жилдиз Мусабекованинг норозилигини туғдирган.

Мусабекова парламент йиғинида Марказий Осиёда «биринчи бор гей парад» ўтди деб билдирган — у аёлларнинг тинчлик маршини шундай атаган. Бундан ташқари депутат МҲДҚ ҳамда ИИВдан юришни ким ва нима учун уюштирганини аниқлашни талаб қилган.