Бабанов Қирғизистонга қайтиб келишини шамаъ қилди. Унинг партиясидан маълумотни тасдиқлашди

543
Омурбек Бабанов. Сурат: Kloop.kg учун тасвирга олган Даниль Усманов

Собиқ президенттикка номзод ва тадбиркор Омурбек Бабанов ўзининг Наврўз байрами муносабати билан табригида Қирғизистонга қайтиб келишини шамаъ қилиб ўтди. Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловдан ютилиб қолгандан кейин унга қарши бир неча жиноят ишлари қўзғалган. У ўша вақтдан бошлаб ўлкадан ташқарида юрибди.

Нооруз майрамыбыз кут болсун!

Дорогие Кыргызстанцы! Поздравляю вас с праздником Нооруз – символом обновления, мира и тепла! С Днём возрождения, единства и созидания! Пусть в Кыргызстане всегда будет мир, справедливость и позитивные перемены! Пусть преумножатся чувства радости и счастья в каждой семье.До скорой встречи,Омурбек Бабанов***Урматтуу Кыргызстандыктар,Жаңылануу менен тынчтыктын символу болгон Нооруз майрамыбыз менен чын дилимден куттуктайм! Бул биримдиктин жана өнүгүүнүн күнү десем да болот. Өлкөбүздө ар дайым тынчтык болсун, акыйкаттык менен өзгөрүүлөр коштосун!Ар бир үйгө бакыт консун! Майрамыбыз кут болсун!Жакында көрүшкөнчө,Өмүрбек Бабанов

Posted by Омурбек Бабанов on Wednesday, March 20, 2019

Унинг яқин сафдоши ва «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидери Руслан Казакбаев «Клооп»га тасдиқлашича, Бабанов Қирғизистонга «яқин вақтда» қайтишни режалаштирмоқда.

У Бабанов мамлакатга қачон қайтишини билмаслигини айтди: «Бу унинг қарори бўлиши керак». Казакбаев ҳукумат Бабановнинг жиноий ишларини қайта кўриб чиқиб, уни тақиб қилишни тўхтатишларидан умид қилади.

Бабановнинг Қирғизистонга қайтиб келиши ҳақида маълумот собиқ президент Алмазбек Атамбаев (жиноят ишлари у давлат бошида турганда қўзғалган) билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал ортидан пайдо бўлди.

Президентларнинг тортишув бошлангандан бери Қирғизистонда 2018 йили Атамбаевнинг даврида судланган сиёсатчиларга қарши ишларни қайта кўриб чиқа бошлаган. Казакбаевнинг айтишича, Бабановнинг баёнот матнини «[сиёсатчиларнинг] тортишувига умуман алоқаси йўқ».

Бабановнинг президент бўлиш истаги

Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида ҳукуматга қарашли номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Унда у сайловчилар овозининг 33 фоизини олиб, иккинчи ўринга чиққан. Бабанов юқазганини тан олиб, Жээнбековни ғалаба билан табриклаган.

Кейинчалик сайловдан сўнгра Бабановга қарши бир неча жиноят иши қўзғалган: биринчи иш бўйича уни ҳукуматни босиб олишга тайёрланиш, иккинчиси эса — миллатлараро низо қўзтиши бўйича гумонланган. Тадбиркор ўзига қўйилган айбларни «ёлғон» ҳамда «ҳуқуқ тартибот органларининг ўзбилармонилиги» деб атаган.

Бабанов Қирғизистондан 2017 йилнинг ноябрида чиқиб кетган, унинг тарафдорлари сиёсатчи Москвага даволанишга кетганини хабар қилишган. Ўша йилнинг 30-декабрида Бабанов сиёсатдан кетаётганини эълон қилган. У ўз қарорини сайловдан ютилиб қолганда сиёсий карьерасини якунлашга ваъда бергани билан изоҳлаган.

Бабанов ўзи мамлакатдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турган «Республика — Ата-Журт» партиясини бошқарган ҳамда 2011-2012 йиллари ҳукумат раҳбари лавозимида ишлаган.