Тўқмоқ: Маҳаллий кенгашнинг депутати кўча жанжалидан вафот этди

665
Иллюстратив сурат

Чуй вилоят Ички ишлар бош бошқармасининг (ИИББ) матбуот хизмати билдиришича,  милиционерлар пичоқдан жароҳатланиб, ҳалок бўлган шахснинг жасадини 17-мартда топишган. У маҳаллий кенгашнинг 29 ёшдаги депутати экани аниқланган. Кейинчалик касалхонага пичоқдан олган жароҳати билан яна бир киши мурожаат қилган.

Kaktus.Media нашри ҳуқуқ тартибот органларига таяниб билдиришича, 17-март куни тунда депутат ва унинг икки дўсти Ленин проспектидаги «Космос» кинотеатрининг ёнида туришган. Уларнинг ёнидан 10 киши ўтиб бораётганда ўрталарида муштлашувга айланиб кетган тортишув юзага келган.

«Муштлашув оқибатида икки киши пичоқдан жароҳатланган. Ярадор бўлганлардан бири ҳалок бўлиб, унинг шериги касалхонага ётқизилган. Ёш болалар тўқнашувдан кейин қочиб кетишган», — деб билдирди нашр.

Жиноятда гумонланган шахс милиция тарафидан ушланган  — у 24 ёшдаги маҳаллий турғун бўлиб чиқди. Тергов давом этмоқда.