Атамбаев ва Жээнбеков Ахси воқеасини хотирлаш тадбирларида нималар дейишди?

599

Ҳозирги ва собиқ президентлар Ахси воқеасини хотирлаш бўйича митинг реквиемларга қатнашиб, нутқ сўзлашди. Сооронбай Жээнбеков Ахсидаги Боспиек қишлоиғга борган, Алмазбек Атамбаев эса Бишкекда медиафорум биносининг олдидаги тадбирга қатнашган.

Давлатнинг собиқ ва ҳозирги президентлари Ахси воқеасини хотирлаш тадбирларига қатнашишди. Сооронбай Жээнбеков тадбирда иштирок этиш учун Жалолобод вилоятининг Боспиек қишлоғига жўнаб кетган, Алмазбек Атамбаев эса Бишкекдаги медиа форум биносининг ёнидаги хотирлаш тадбирига қатнашган.


Сурат: Рустам Калматов \ “Азаттык”

Жээнбеков нима ҳақда гапирди?

Ахси воқеалари ҳақида

Ахси воқеаси Қирғизистондаги адолатсизликка ва қонунсизликка қарши умум халқ курашининг бошланиши бўлиб қолди.

Ҳукумат адолат учун чиққан ватандошларимизнинг йўлини тўсиб, ўз халқига ўқ узди.

Аммо, отилган ўқ халқимизнинг эркини синдира олгани йўқ. Аксинча, озодлик учун курашни кучайтириб, жамиятни уйғотди.

Эркинликни байроқ қилган элимиз ҳеч қачон авторитар  — оилавий бошқарувга йўл бермаслигини исботлади. Элнинг эркинлиги, давлатнинг бутунлиги учун жонини қурбон қилишга тайёр эканимиз дунёга маълум бўлди. 2002 йилнинг 17 мартида бўлган воқеаларнинг тарихий аҳамияти мана шунда.

2005 ва 2010 йиллардаги инқилоб ҳақида

Бугун биз Ахси воқеасида қурбон бўлганларнинг ва жароҳатланиб, кейин вафот этганларнинг ёрқин хотираси олдида таъзим қиламиз.

Шу билан бирга, 2005, 2010 йиллари адолатсизликка қарши умумий халқ курашида қурбон бўлган ватандошларимизни хотирлаймиз.

2010 йили апрелда юртдошларим билан бирга мен ҳам оилавий клан режимига қарши чиққанман. Мен учун 2010 йили қурбон бўлган ватандошларининг, уларни яқинларининг тақдири — шунчаки қуруқ сўз эмас. Менинг юрагимда

Апрель халқ революциясига 2020 йили 10 йил бўлади. Апрель революциясининг 10 йиллигини нишонлаш ҳақида Фармонга яқинда қўл қўйдим.

Кланлар бошқаруви ҳақида

Бизнинг ҳалқ мустақиллик йилларида оилавий бошқарув режимининг ҳар турини кўрди. Давлатни уюшган жиноий мафия бошқарган давр ҳам бўлди.

Оилавий кланга қарши курашнинг бошида турган инсон қатори, оилавий бошқарувга ҳеч қачон йўл бермайман!

Қуръон ва худо ҳақида

Қуръонда адолатдан тоймаган, худодан қўрққан жамият — одамзот ҳаётидаги энг яхши жамият бўлади деб айтилади. Биз мана шундай пок, қонунни ҳурмат қилган адолатли жамиятни қурамиз.

Сурат: Бакит Торокелди уулу \ “Азаттык”

Атамбаев нима ҳақда сўзлади?

Ахси воқеаси ҳақида

Агар Ахси воқеаси бўлмаганда, у ҳолда ўғирлаб кетишган март инқилоби ҳам бўлмас эди. 2010 йилдаги воқеа ҳам бўлмас эди.

Ахси воқеасининг сабабларини айтишга вақт келмоқда. Унда бари ерлардан ва 125 гектар ерни талашишдан бошланиб, натижада у Хитойга ўтиб кетган. Азимбек Бекназаров депутат бўлиб турган ва бари ҳақида очиқ айтган. Унинг оғзини ёпиш учун тўқиб чиқарилган жиноят иши бўйича қамаб қўйишган. Шундан ўқ отилган.

Жээнбеков ҳақида

2002 йили [Ахси бўлаётганда] Жээнбеков вице-спикер, акаси губернатор бўлиб турган вақтда бу воқелар бўйича ҳеч бир овоз чиқаришмаган.

Ўтган йили 29-мартда Сооронбай Жээнбеков менинг уйимга келди, коньяк ва ароқ ичиб ўтирдик. Ўшанда у менга Райим ва бошқалар ҳақида айтма деди.

Сооронбай Жээнбеков охирги икки йил давомида президент бўлиб ўтиради, лекин у ҳолда нима учун Сапар Исақов ўтирибди? Нима учун Қулматовни қама дейишди? Чунки ҳозир Раим-миллионнинг даври.

Энди мен Сооронбайга мурожаат қилишни хоҳлардим, лекин энди дўст қатори эмас. Сооронбай Жээнбеков сен партияни эмас, халқни бўляпсан. Мен сени Қора Қулжадан жануб-шимол деб бўлиниш бўлмаслиги учун атайин олиб келганман.

Ҳозирги ҳукумат ҳақида

Вақт ўтган сари ҳозирги ҳукумат Қурманбек Бакиевнинг ҳукуматини ёдга солмоқда. Ўша вақтда ҳеч йўқ болаларга осилишмас эди, энди эса болаларга ҳам осила бошлашди. Бу ҳукумат жуда ночор — улар қўрқитув мақсадида ҳаммасини қамашяпти.

Улар [ҳозирги режим] Атамбаев жим бўлади деб умид қилишади. Атамбаевни сиёсатдан олсанглар ҳам ёки ўлдирсанглар ҳам унинг ўрнига бошқа минглаган одамлар келишади.

Қирғизистоннинг қулатилган президентлари ҳақида

Ақаев Атамбаев каби ҳеч қачон тадбиркор бўлмаган. Келсин ва Россиянинг Рублевкасида қайси пулга яшаётганига жавоб берсин. Қурманбек Бакиев 2001 йили Асқар Ақаевнинг рухсати билан Боткен вилоятидаги ерларни сотишни истаган.

Асқар Ақаев билан Қурманбек Бакиев қирғизлардек бўлганига қарамай, аммо айни вақтларда қўшни ўлкаларга қарам бўлишган. 20 млн долларни электр энергиясининг транзитига, 12 млн долларни нақд тўлашар эди, қолган 8 млн долларни эса сув билан тўлаб қутилишар эди, шу сабабдан улар сувни оқизишга мажбур бўлишган.

Атамбаев бўлмаганда нималар бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида

Иқтидордаги ҳукумат фақатгина ёмонлашни билади. Бу сўзларни мен ҳозирги ҳукуматнинг атрофидаги шайтонларнинг номига йўллайман. Агар Атамбаев электр энергиясидан мустқаил ишлаган ИЭМни қуриб бермаганда, ҳозирги ҳукумат ҳаммадан свет ва бошқаларни сўраб юрар эди, уларнинг ўрнига барини беришга тайёр бўлар эди.

Мен президент бўлиб  келганда бизда армия йўқ эди. Реформа ўтказдик, уйларни қурдик, маошларни икки минг сомдан 20 минг сомгача кўтардик. Энди ҳамма армияга боришни истайди.

Ахси воқеаси

17 йил аввал, 2002 йили Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Боспиек қишлоғининг турғунлари қирғиз ерларининг бир қисмини Хитойга берилишига қарши норозилик кўрсатиб чиқишган. Ҳуқуқ тартибот органлари норозилик акциясининг иштирокчиларига қарши қурол қўлланиб, олти киши қурбон бўлган.

Ўша вақтда Асқар Ақаев Қирғизистоннинг президенти бўлиб турган. У ҳукуматда турган вақтда митингчиларни отиш айби маҳаллий ҳукуматга қўйилган. Ахси воқеасидан кейин уч йил ўтгандан сўнг Ақаев муҳолифат тарафидан қулатилиб, Россияга қочган. Шундан кейин ўлка раҳбарлигига 2010 йили қулатилган Қурманбек Бакиев келган. У ҳам Беларусияга қочган.