Ҳукумат қирғиз –тожик чегарасидаги вазиятни «барқарор» қатори баҳоламоқда. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, маҳаллий турғунларни уйларига тарқашга чақиришган. Ҳозир чегара ҳудудида 20га яқин одам қолган.
Маълумотга кўра, жанжал чиққан ерда Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Жениш Раззақов ва Тожикистоннинг премьер-министри Иброхим Азим чегарадаги вазият бўйича сўзлашувларни давом эттирмоқда.
Қирғизистоннинг сегара хизмати 24.kgга билдиришича, маҳаллий турғунлар уйларига тарқашга чақирилган, аммо улар эртага чегара ҳудудига қайта келишни ваъда қилишган. Ҳозирда мазкур ҳудудда 20га яқин одам тургани маълум.
14-март куни қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда яна бир қирғизистонлик ярадор бўлган. Боткен вилоят милициясидан «Клооп» хабар қилинишича, Тожикистоннинг куч тизимлари чиқарган ўқ милиционернинг оёғига тегиб, у оғир аҳволда касалхонага етказилган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги милиция ходимининг оёғи амалиёт қилиниши кераклигини хабар қилади.
Боткен вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Чолпон Бердиқулова «Клооп»га хабар қилишича, у элнинг милицияга ўқ тегди деб қичқирганини эшитган, шундан кейин уни касалхонага олиб кетишган.
«Тожик томондан ўқ чиқарилиб, тошлар ирғитилиб турилди. Воқеа жойида губернатор ва барча куч тизимларининг [вакиллари] вазиятни барқарорлаштиришга харакат қилишмоқда. Боткенда телефон алоқаси деярлик йўқ бўлмоқда», — деди у.
«Озоди»нашри билдиришича, чегарада яна бир тожикистонлик халок бўлган — бу ҳақдаги маълумотни Ворух анклавидаги касалхонанинг бош шифокори тасдиқлаган. Унинг айтишича, мазкур шахс кўкрагига ўқ тегиб, вафот этган.
Чегарадаги жанжал
Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжал 13-март кундузи чиққан. Икки тарафни ҳукуматининг жанжал бўйича фаразлари турлича. Қирғиз тарафнинг фарази бўйича, Тожикистоннинг Ворух анклавининг турғунлари қирғизҳукумати қураётган Ақсай — Тамдиқ йўлининг қурилишига норозилик билдириб чиқишган.
Шундан кейин қирғизистонликлар ва тожикистонликлар ўртасида жанжал чиқиб, икки томон бир-бирига тош ирғитишган. Икки давлатнинг чегарачилари жанжални бир озга тўхтатишган, лекин кечка яқин вазият яна оғирлашган.
13-март куни тунда Қирғизистон чегара хизмати маълум қилишича, жанжал вақтида бир киши ярадор бўлган, шунингдек яна бир қирғизистонликнинг уйига ўт қўйилган.
Тожик ҳукуматининг фарази бўйича, Тожикистоннинг 43 ёшдаги фуқароси «Қирғизистон фуқароси томонидан» ов қуролидан отилган ўқдан яраланиб ўлган. Икки давлат ўртасидаги тўқнашувга тожик ҳукумати ер участкасини босиб олишни истаган қирғизистонлик аёл Роза Усарова айбдор дейишмоқда.
Ақсай — Тамдиқ айланиб ўтилувчи йўл стратегик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланади. Чунки, у йўлнинг бутуши билан Ақсай, Самарқандек ҳамда Ақ-Татир қирғиз қишлоқларининг турғунлари Тожикистоннинг Ворух анклавига кирмай Боткеннинг бошқа туманларига бора олишади.
Баҳсли ҳудудлар сабаб чегарага яқин қишлоқларда тез-тез низолар бўлиб туради. Жанжалнинг кучайишига Кўк-Тош — Ақсай — Тамдиқ йўлини қуриш ишлари сабаб бўлмоқда
Ҳаммуаллифлар: Айдай Беделбек қизи, Анна Капушенко