Жонглёрлик, филлар ва Никулин. 50 йиллик тажрибага эга Қирғизистондаги цирк артистининг ҳикояси

709
Сурат: Павел Большаков, Kloop учун

Кеч кириб бормоқда. Болаларнинг цирк студияси. Унинг кенг залида ўсмирларнинг қичқириқлари билан бирга музика янграмоқда.  Гимнаст қизлар машқларни бажаришмоқда. Бир вақт янграётган музика товушидан ҳам баландроқ овоз чиқди: «Сен бизнинг умидимизсан! Сени бутун ўлка қараб турибди!» Катта ёшли мураббий ўқувчиларининг бирига қичқириб бу харакати билан айни вақтда цирк сахнасида ўзи ҳам юз бор ҳис қилган туйғуларни етказишга уринди.

У ўзи Таласда туғилган. Цирк аренасида улғайиб, 56 ўлкани кезиб келган. Ўзини Айталиев Анарбек Тагайматович деб таништириб, ҳар сўзини биз эшитиб ўрганган мураббийлик қироати билан айтса ҳам уни ҳамма шунчаки Анарбек ака дейишади.

Кичик иш хонасида яшаш

Анарбекнинг Таласдаги болалиги ва унинг турли ишларда ишлаб юрганини ҳисобга олмаганда, у ҳаётининг кўп қисмини циркда ишлаб ўтказган. Аммо у циркдан бошқа ҳаётини ҳисобга олмайди, чунки у йилларни хотирлашни истамайди. Ҳозир Анарбек 66 ёшда. Меҳнат дафтарчаси бўйича у ҳозир ҳам Қирғиз давлат циркида ишлаётган артистю Аммо аслида у кўпдан бери аренага чиқмай қўйган, чунки цирк студиясида ёш болаларни шуғуллантиради.

Студия жойлашган ерни топиш хийла қийин: эълонлар, геолокация йўқ. Анча аввалроқ цирк эстакадасининг устида «Цирк студияси: акробатика, гимнастика, жонгляж» деган ёзувли ёғоч тахта илиниб турар эди. Ҳозир у тахта циркнинг гаражида чириб ётибди: кир, харфлари ўчиб кетган.

Иш ўринларининг аксарияти цирк биносининг ўзида жойлашгани билан машғулот зали бошқа бино ичида. У бинода мураббийларнинг иш кабинетлари ҳам ўрин олган.

Кабинетнинг чиқиш эшиги қаршисида Қирғизистон байроғи илиниб туради. Столнинг ортида болалар цирк студиясининг етакчиси, Анарбекнинг ҳамкасби, дўсти — Оксана Фёдоровна ноутбугуга берилиб тикилиб ўтирибди. Столнинг устида эса нозик сигаретларнинг қолдиқлари солинган кулдон турибди.

Шкафда қўлбола латта органайзер илиниқ. Унинг ичида омбир, отвёрка ва бошқа ускуналар бор. Ёнида эса қирғиз циркининг 50 йиллигига бағишланган медаль, «Circo internazionale città di Roma» (Халқаро цирк шаҳри Рим) нишони ҳамда «Энг иқтидорли артистга» деган картондан ясалган медаль илинган.

Бу кичик иш хонада ҳаёт қайнайди: Анарбек ҳамкасби Оксана Фёдорова билан машғулотларнинг режасини муҳокамам қилмоқда. Вақти-вақти билан хонага кичкина болалар мўралаб, саломлашиб залга югуриб кетишади. Ота-оналар келиб, мураббийларга «Ишларингиз яхшими? Соғлигингиз қандай?» деган илиқ сўзлар билан мурожаат қилиб, суҳбатни бошлашади. Аммо машғулотлар ўртасида танаффус вақтида Анарбек ва Оксана Фёдорова сутсиз тайёрланган аччиқ қаҳва ичиб, ҳам кулиб, ҳам куйиб, ёшликни хотирлаб ўтиришади.

Оксана Федоровна ўз иш кабинетида. Сурат: Павел Большаков, Kloop учун

Анарбекнинг отаси чақалоқ туғилишидан бир ой аввал вафот этган. Олий маълумотли, аммо доимий иши йўқ онаси боласини аввал маҳаллий интернатга берган. Кейинчалик Таласдаги уйини сотиб, бутун  бор йўғини бир неча чемоданга тўплаб, оиласини Бишкекка кўчириб кетишга мажбур бўлган.

Пойтахтда турар-жой танлаб юриш имокни бўлмаганидан, Анарбекнинг онаси томи қамишдан қиланган кулба сотиб олишгагина қурби етган. Ўзи лимонад фабрикасига ўрнашиб, болаларини шаҳардаги мактабга киргизган. Уларнинг Бишкекдаги ҳаётининг дастлабки йиллари оғир бўлган — пул доим муаммо бўлган эди.

Онаси фарзандининг олдида ўзини айбдордек сезар эди.  «Чунки, мен бунгача интернатда бўлганман, соғинганман, етим каби юрганман ». Анарбекни эплаб кўнглини олиб, унинг олдида айбини ювиш учун онаси зўрға пул тўплаб, циркка икки чипат сотиб олади.

Анарбекнинг ҳикояси шу ерда тўхтаб қолди. Оксана Фёдоровна уларнинг болалар жамоати иштирокидаги видеосини топди. Чироқ ёниб, қарсаклар билан аренага болалар чиқиб, ёд бўлиб қолган сўз эшитилди: «Манежда Анарбек Айталиевнинг раҳбарияти қошидаги болаларнинг цирк жамоаси!»

Мураббий ўқувчиларининг акробатика машқларини қандай бажараётганини кзатиб турибди. Ўқувчилари жуда тез харакат қилгани сабабли циркнинг аренаси айланиб кетди. Анарбек бир зумга кўзларини юмиб, бир вақтларда ўша ўқувчиларининг ёшида бўлган даврини эслади. Биз ҳам унга ўртоқ бўлдик.

«Мени циркдан қувишар эди, аммо қайтиб келиб олардим» 

Ташқарида 1964 йилнинг иссиқ қуёшли куни. Фрунзенинг шапито циркига Россиядан артистлар келди. Бу ерда улар бутун ёз бўйи бўлишади.

Онаси Анарбекка ва унинг катта опасига зўрға пул тўплаб сотиб олган чиптани топширди-да, «қизим укангга қараб тур» деб бир оз хавотир билан циркка жўнатди  — ўзига чипта олишга пули йўқ эди.

Қисман қоронғу ва дим циркка томошабинлар тўплана бошлади. Анарбек ва унинг опаси энг четдаги арзон ўринларни эгаллашди. Аммо бу уларнинг қувончларига таъсир этмади, болалар ҳурсанд эди.

Қўрқмас акробатлар, келишган гимнастлар, қувноқ масхарабозлар — бунинг бари бир қизиқарли картинага айланди. Анарбек нафас олмай артисларга тикилиб, «Улар бошқа галактикадан келишган шекилли» деб ҳаёл қилди. Ҳиссиётлар тўлқинига гулдурос қарсаклар уланди.

Анарбек хайратини тийиб улгурмай аренага хайвонларни етаклаган артистлар чиқишди. Бундай жониворларни биргина таласлик бола эмас, бутун совет Фрунзесида ҳам ҳеч қачон кўрмаган эди  — аренада филлар!

Анарбек қайноқ ҳисларга тўлиб, уйига қайтиши билан онасига «Мен цирк артисти бўлишни истайман» деб айтган.

Анарбекнинг шогирди студияда. Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Айни ўша йили газеталар қирғиз цирк жамоасига артистларни қабул қилиш ҳақида дастлаьки эълонни чиқарди, Анарбек синовга борди. Аммо у эндигини 12 ёшда эди, қўлидан бирор нарса ҳам келмас эди. «Мени қабул қилишмаган», — деб кулиб эслади у.

Шундай бўлса ҳам бола кўнглини чўктирмай, ундан кўра кейинги қабулга тайёргарлик кўриш кераклигини тушунган. Анарбек айни вақтда мактабга ҳам, машғулотга ҳам улгуриб, акробатика ва болаларнинг цирк студиясига ёзилган. У артистларни қабул қилиш бўйича навбатдаги эълон чиққунча бир неча йил шундай яшашган. Аммо кейинги йили ҳам Анарбекни циркка олишмаган.

«Мен девордан [ошиб] ўтиб, яширинб, циркнинг аренасида ва унинг атрофида репетиция қилар эдим. Мени циркдан қувиб чиқишар эди, лекин яна қайтиб келаверардим, — деб айтиб ўтирди Анарбек. — Мен буғ қозонларига ўт ёқилувчи хонада тунардим. Нон еб олиб машқ қилардим, бу вақтда эса онам мени қидириб юрган бўларди».

Онаси Анарбекнинг циркка кириш истаги кучли эканини билган. Анарбек мактабни ташлаб, деярлик уйга келмай қўйган. Ўшанда онаси гуруҳнинг раҳбарига келиб, болани жамоага олингалар деб кўнидиришга харакат қилган. Етакчи рози бўлган.

Анарбекнинг қувончи чексиз эди. Уни шогирд қилиб бўлса ҳам циркка олишган. У ўзини турли жанрларда синаб кўриб, икки йилдан кейин қирғиз циркининг расмий артисти бўлишга эришган. Бу вақтда цирк жамоаси қўшни республикаларга гастролга чиқиб турар эди.

Янгигина ишга кирган артист ўз жамоаси билан борувчи биринчи шаҳар Душанбе бўлган. Анарбек велофигуристларнинг номерига тайёрланган эди. Аммо улар сафарга чиқиш олдидан уларнинг номерини ўчириб ташлашган.  «Шундай қилиб яна кўчада қолдим».

Лекин бу хавотирлар узоқ давом этмаган. Боланинг ҳунари билан ҳавасини кўрган таниш  акробатлар уни ўзларининг сафига чақиришади. Шундай қилиб у сафар халтасини тўплаб, ўзининг илк гастролига  —Тожикистон пойтахтига жўнаб кетади.

Душанбедан нари артистларни дарров Омск шаҳрига жўнатишади. «Биз ёзги кийимларда эдик, Омскда эса қишнинг қаҳратони». Сибир шаҳрида марказий осиёлик артистлар қийналиб қолганини кўрган Омск циркининг директори маҳаллий ҳарбий қисмга бориб, қандайдир бир йўл билан кўйнак ва бош кийимларни топиб келибди.

Анарбек бутун кучи билан касбига киришиб кетди: элнинг қаршишига чиқиб, ўзининг маҳоратини тўхтовсиз яхшилаб, янги нарса ўрганиш учун баъзан бошқа жамолардаги артистларнинг ўйинга тайёргарликларини ҳам сездирмай кузатиб турарди.

«Сизларга нима керак?»

Икки йилда биринчи жамоаси билан бўлган жамоаси билан бўлган гастроллардан Анарбек қийналиб кетган. Чунки у дунёни сафар қилишни орзу қилар эди, аслида эса у қишдан боши чиқмаган Сибир ва Осиё шаҳарларигагина саёҳат қила олди. Бу ёпиқликдан чиқиш учун анарбек ҳарбий хизматга кетишга қарор қилади. Унинг фикрича, бу йўл билан ривожланмай қолган жамоадан кетишнинг ягона йўли эди.

Барча цирк артистларини Москвага чақиртиришаётган эди. Лекин Анарбек пойтахтга келгандан кейин кузги чақирув учун у жуда ёш экани аниқланади. Айни вақтда у армияга ҳам бориши керак эди, ортга йўл йўқ эди. Шу сабабдан у маҳаллий ҳарбий қўмитанинг ходимларидан унинг туғилган кунини 22-декабрдан 22-ноябрга ўзгартириб беришга кўндиради. Анарбек цирк артислари, кино актёрлари ва мусиқачиларидан иборат ҳарбий ансамблга тушиб қолган.

Анарбек чавондозлик ўйинларини кўрсатмоқда. Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Ҳарбий хизматдан келгандан кейин Анарбек ўз ҳунарига қайтишга қарор қилади. Танишининг таклифи бўйича уни Москванинг Катта циркига синовга чақиришади. У онасининг ёрдами билан танишларидан қарз олиб, кийим-кечекларини тўплаб ўз уйидан 3,5 минг километр узоқликдаги Рязанга жўнаб кетади. У ерда уни Попов, Никулин, Запашний ва бошқа халқ артистларидан тузилган комиссия кутиб турган эди.

У ерда уни бутун Советлар Иттифоқидан келган рақиблари ҳам йиғилган. Аммо Анарбекнинг уларга нисбатан бир фарқи бор эди. Уларнинг бари бир неча трюклар бўйичагина мутахассис бўлса, Анарбек барча трюкларни бажара олар эди.

Анарбекнинг ҳунар кўрсатиш навбати келганда ҳакамлар гуруҳидан бири ундан «нима қилишни биласан?» деб савол беради. У қўрқмай «сизларга нима керак?» деб жавоб қатаради. Буни эшитган ҳакамлардан бири «Оҳҳо, бу бола кучли шекилли, қани кўрсатчи ҳунарингни!» деб буйруқ беради. Ўша ерда Анарбек билагида туриб уларга чавондозлик, акробатика ва бошқа ўйинларини кўрсатади. Уни ҳакамлар тўхтатганидан анчагина хафа бўлади. Ўша ердан Анарбек Москванинг Катта циркига қабул қилинади.

У бир неча цирк гуруҳларининг таркибида ўнлаган ўлкаларни кезади. Лекин унинг ёдида тоғли ўлка ҳисобланган Қирғизистонни эслатувчи Голландия ўлкаси қолибди. Анарбек биринчи бўлиб бу ўлканинг дунёда машҳур лолазор далаларини эмас, пишлоқларини эслайди. «Бизни шамол билан ишловчи тегирмонга кўп олиб боришар эди, у ердан пишлоқлар харид қилардик. Пишлоқларнинг бунчалик кўп турини кўрмаган эдим», — деб эслади у.

Мексикада Анарбек ўзининг ижод йўлидаги энг катта майдончага, ичига 60 000 киши сиға оладиган олимпиада стадионида ҳунарини кўрсатган. У «Эхо Азии» номли жамоа билан сақандозлик номерини кўрсатган.

«Мексикаликлар қувониб, устидаги кийимларини осмонга ирғитишди», — деб ўрнидан туриб, от эгарида ўтиргандек чавандозлик харакатларини кўрсатди Анарбек.

Бир вақтда у дарров тўхтаб қолди — девордаги соат 15:00ни кўрсатиб турарди. Демак у кичик акробатлар кутаётган машғулот залига шошилиши керак.

«Советлар Союзига хизмат қиламан!»  

Залнинг баланд шифтларига арқонлар ва қизғиш газламалар илинган. Кўзгулар илинган деворнинг ёнида кичкинагина бола жонглёрлик ыилмоыда. Кўзгуларнинг ёнида — хореография станоклари. Залнинг турли ерларига обручлар ва бошыа жиҳозлар сочилган. Болалар залда шўхлик қилмоқда. Уларнинг энг кичиги етти ёшда бўлса, каттаси таҳминан 10 ёшда.

Мураббий кириб келди. Унинг ёнига юзи юмалоқ бола югуриб келиб, қўлини чаккасига таяб «Советлар Союзига хизмат қиламан!» деб баланд қичқирди. Мураббий чин юракдан кулиб, боланинг бошини силаб қўйди. Машғулот бошланди.

Анарбек кўзгуга қараб, болаларга обручни қандай айлантириш кераклигини кўрсатмоқда.

Павел Большаковнинг «Клооп» учун сурати

Болалар шуғулланаётганда уларнинг ота -оналари Оксани Фёдоровнанинг иш кабинетида гаплашиб, қаҳва ичиб ўтиришди. «Мен боламга ўзингни ёмон тутсанг машғулотга юбормай қўяман» деб айтаман, — деб айтиб берарди ота-оналардан бири. «У Худо берган одам!», — деди қувонч билан оналардан бири.

Соат 17:00га яқинлаб қолганда кичик гуруҳнинг машғулотлари тугайди. Анарбекнинг сигарет чекиш учун танаффус қилишга 10-15 дақиқаси пайдо бўлади. У бўш қолган кабинетига келиб сигаретини туташтириб, ҳикоясини давом эттирди.

«Кетаётганда ҳамма йиғлайди»

«34 ёшимда касбий нафақага чиқдим, — деди Анарбек. — Аммо кетгим келмаган. Шу сабабдан, халқ олдига чиқишни давом эттириш мақсадида чавандозликни жанглёрлик ва акробатикага алмаштирдим».

Москва циркида у 2005 йилга қадар меҳнат қилган. Ўша вақтда унинг ёши 50дан ўтиб қолган эди.  «Бари кетаётганда йиғлайди: спортчилар ҳам, қўшиқчилар ҳам», — дейди мунгли жилмайган Анарбек.

Мегаполисдаги ҳаётга кўниколмаган Анарбек Бишкекка келишга қарор қилади. Аммо 30 йил ичида бу шаҳарда кўп нарса ўзгарди, цирк санъати эса анча ҳолсизланиб қолган эди. Барча артистлар бошқа соҳаларга ўтиб, цирк биносини ижарага кафе, ресторанларга бера бошлашган.

Анарбек ҳам ижоддан воз кечишга мажбур бўлди, чунки унга пул керак эди. У қурувчи бўлиб ишлади, кейинчалик эса ишлаб келиш учун Хитойга кетган.

Бироқ у тезда касбини соғиниб қолди, бунинг устига семириб ҳам кетган. Кунларнинг бирида ўзини кўзгуда кўриб олиб, танимай қолган — кўзгунинг у томонидан ҳаётида ҳеч қачон трюкларни бажармагандек шалпайган ва катта ёшдаги, семиз бир киши қараб турган эди. Ўша куннинг ўзидаёқ у буюмларини тўплаб, Бишкекка қараб йўл олган.

Бу ерда у жонглёрлик қилиб, масхарабоз бўлиб ресторан ва кафеларда қўшимча пул ишлаб топа бошлаган. Баъзан Анарбекка тошлар билан жонглёрлик қилишга ҳам тўғри келарди, нима қилса ҳам ҳаёт осон эмас! Айни вақтларда Оксана Фёдоровна уни топиб, болалар учун цирк студиясининг устида ишлашни таклиф қилган. Анарбек таклифга рози бўлган.

Циркнинг ўша вақтдаги директори болаларни эски машғулот залида ўргатишга рухсат берган, аммо студияни молиялай олмаган. У ерни очиш учун Анарбек автомобилини сотиб,  Оксана Фёдоровна эса ўзининг қора кунига сақлаб юрган маблағини сарфлашга мажбур бўлган.

Павел Большаковдун «Клооп» үчүн сүрөтү

Улар студияга кичик болаларни 2007 йили биринчи марта қабул қила бошлашган. Дастлаб дарслар ойига 1000 сом эди, ҳозир эса бепул.  Анарбек ва Оксана Фёдоровна Давлат циркининг ходимлари қатори ойлик ҳақи (албатта, у қадар кўп эмас) олишиб, ортиб қолган ҳар бир сомни студияга сарфлашади.

Кунларнинг бирида студиядаги болаларни шаҳар кафеларидан бирига томоша кўрсатиш учун чақиришади. «Бизнинг хатто костюмларимиз ҳам йўқ эди. Аммо биз яхши грим қилдик. Ўша куни бизга 6 минг тўлаб беришди». Мураббийлар пулни болаларга бўлиб бериб, яна бир қисмини жиҳозлар учун деб сақлаб қўйишган. Лекин студиядаги буюмларнинг кўпини Анарбек ўзи ясаган.

«Энг асосийси, уддаладик»

Ташқарида қоронғу тушиб қолганига қарамай залда шовқин-сурон,одам кўп. Анарбек ўзининг энг кучли номерини намойиш этди. Машғулотда ўзи ҳам иштирок этди: арқонларни ушлаб, тўғри харакатларни шивирлаб айтиб, вақти-вақти билан кучи етмай, энтикаётганидан шикоят қилиб турди.

Икки қиз обручлар билан машқ қилишмоқда, Анарбек кароватда уларнинг харакатларига диққат билан назар солиб турибди. «Кечикиб қолмадингми?! Қайта бошидан! Бир, икки,уч, тўрт!» — деб Анарбек бақириб юбордида, оқ кўнгил мураббийдан талабчан мураббийга айланиб кетди. У ўрнидан туриб, асабийлашиб четга қараб юрди: «Биз шу парчани кўпдан бери тайёрлаяпмиз!» Оксана Фёдоровна уни аста тинчлантириб, машғулот давом этди.

«Ҳозирда бизда жами 20га яқин бола бор. Ҳозирча янгиларни ололмаймиз  — лицензиянинг узайтирилишини кутяпмиз», — деб қўшимча қилди Анарбек.

Уни шогирдларининг аксарияти номерлари билан муваффақият қозониб кўплаган ўлкаларни кезиб юришади. Улардан бири Светлана Аширова — гимнаст ва от устида ўйнаган қиз. У ҳам анарбек каби ўнлаган ўлкаларни ва шаҳарларни кезиб чиққан, Жаҳон кўчманчилар ўйинларига ҳам қатнашган. Ҳозир Анарбек билан бирга цирк студиясида меҳнат қилади.

Аммо, артистнинг айтишича, айрим ўқувчилари машҳурликка эришгандан кейин у ҳақида эсламай қолишади.

«Мураббийларни унутиб қўйишгани ҳеч нарса эмас — деб ўзини ўзи ишонтиришга харакат қилди у. — Энг асосийси, уддаладик... Болаларни тайёрлаб чиқари олдик!», — деб қичиқириб юборди-да, шундай қўшимча қилди: «Бари бир биз бахтлимиз. Келажакка ишонамиз. Шу билан яшаймиз».