Қирғиз каскадёр қизи Ар-Риёддаги этнофестивалда оғир жароҳат олди. У оёғидан ажраб қолиши мумкин

640
Светлана Ашированинг сурати

Асланайим Қирғиз қизи номи билан танилган каскадёр Светлана Аширова Ар-Риёддаги Camel Fest этнофестивалига тайёрланиш вақтида жароҳат олди. Шифокорларнинг айтишича, унинг оёғини ампутация қилиш керак, унинг оиласи ва қариндошлари эса Қирғизистон ҳукуматидан спортчи қизни Қирғизистонга етказишни ташкиллаштириб беришни илтимос қилишмоқда.

Светлана Аширова 8-мартда Camel Festнинг асосий тайёргарлиги вақтида уч от ўйинчиси тўқнашиб кетгани сабабли жароҳат олган. Жабрланган спортчининг айтишича, фестивалга тайёрланиш вақтида от ўйинчилардан бири суратга тушаётган бўлган, натижада бу тўқнашувга сабаб бўлган.

Каскадёр қизни яқинларининг айтишича, уни оёғи кўплаган синиқлар сабабли «иккига бўлиб қолганига» қарамай, унга икки кун бўйича тезкор ёрдам кўрсатишмаган. Шундан кейин каскадёр қизни оёғининг тўқималари ўла бошлаган — энди эса араб шифокорлари оёқни кесиб ташлаш керак дейишмоқда.

Ашированинг оиласи ва яқинлари жабрланган спортчи қизнинг аҳволини сўраб келмаган ва каскадёр қиз учраган воқеа ҳақида унинг онасига хабар бермаган қирғиз делегациясининг беэътиборсиўлигидан шикоят қилишмоқда.

Улар спортчи қизни ватанига етказиш ёки қирғиз табибларини Ар-Риёдка олиб келишга ёрдам беришни илтимос қилиб Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбековга очиқ хат ёзишди.

Спортчи қизнинг яқинлари Этно ўйинларини дунё федерациясининг версиялари бир оз фарқланади.

У ерда Аширова ўзбилармонлик билан отга чиқаман деб жароҳат олгани, шундан кейин унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, у госпиталга етказилган.

Сурат: Этноўйинлар федерацияси

Шунингдек, спортчи қизнинг даволаниши бепул бўлади деб айтилган.

Светлана Аширова — ёки Асланайим Қирғизнинг Қизи — қирғиз каскадёри ҳамда ҳаво гимнасти. У Кўчманлар ўйинида, қирғиз циркида ва АҚШ, Туркия, Россия, Италия, Хитой ҳамда Кореянинг сахналарига чиқиб, киноларда каскадёр бўлиб ишлаган.

Аширова бунга қадар ҳам жароҳатларни олган — оёғи, қўли ва бармоқларини синдириб олган, аммо бу унинг каскадёрлик карьерасига тўсиқ бўла олмаган.

У 1000 нафарга яқин вакиллардан иборат делегация билан бирга февралнинг охирида Ар-Риёддаги Camel Fest этнофестивалига жўнаб кетган. Фестиваль 9-мартдан 23-мартга қадар бўлиб, унга 90 давлатнинг вакиллари қатнашишмоқда.