Депутат Мусабекова аёлларнинг ҳуқуқи учун юриш иштирокчиларининг «етти аёл олганларнинг ақлсиз болалари» деб атади

502
Жилдиз Мусабекова

Социал-демократ Жилдиз Мусабекова аёллар ҳуқуқи учун юришга чиққан иштирокчиларни танқид қилди, унинг ичида унга «етти онамни биламан» деган плакат ҳам ёқмаган. Бу 2017 йили ўзини Мусабековаман деб таништириб, журналист қизни қўрқитган дейилган парламентнинг депутати. У журналист қизни «бетингни тилиб, терингни шилиб, 10 эркак олдига қўйиб бераман» деб қўрқитгани айтилган.

КСДПнинг депутати Жилдиз Мусабекова ўзининг фейсбук аккаунтида 8-март муносабати билан аёллар ҳуқуқи учун юриш иштирокчиларини танқид қилиб пост ёзган.

Депутат постига иллюстрация қатори «Етти онамни биламан» деб ёзилган плакатни ушлаб турган ёш йигитнинг суратини қўллаган.

«Мен ўзимнинг етти онамни биламан! Мен бу сўзларни қирғизларга барча 7 отангни, боболарингни билиш керак деган урф борлиги учун ёздим. Аммо ўша вақтда ҳеч қачон катта оналаримизнинг номларини ёдламаганмиз, бу адолатсизлик. Агар оталарнинг номларини ёдлайдиган бўлсак, у ҳолда оналарни ҳам исмларини ёд билишни талаб қиламан», — деб айтиб берган плакат ушлаган бола «Клооп»га.

Мусабекова постини «оқ қалпоқли қирғиз» ҳамда «кепка кийган киргиз» ҳақидаги ҳикоядан бошлаган — биринчиси ўзининг етти отасини билган бўлса, иккинчиси онам икки эргагина теккан деб айтган. Шундан кейин депутат юриш иштирокчиларининг — у ерда турли ёшдаги ва жинсдаги 400га яқин киши бўлган — «онаси ёки отаси етти эрга текканларнинг ёки етти аёл олганларнинг ақлсиз болалари» деб атаган.

«Мен қирғизнинг қизиман, чой қуйишдан, кир ювишдан ор қилмайман. (…) Бахтли оила учун куну тун чой қўйиб, овқат қилиб, кир ювиб, ер чопиб, халол меҳнат билан яшаганман  —  катта ўлжа.  Бундан ор қилмайман, бугун мен эгилиб чой қуйсам эртага менга таъзим билан чой берган келиним бўлади», — деб ёзади депутат аёл.

Мусабекова юришга таклиф қилинганини, аммо «грант еб қорнини тўйқизганлар қандайдир бир ўйин уюштираётгани сабабли» боришдан воз кечганини ёзган.

Аввалроқ юришнинг уюштирувчилари маълум қилишганидек, улар чиндан ҳам депутатни юришга чақиришган, лекин депутатлар тадбирнинг кун тартиби «анъанавий бўлмаган характерда» экан деб айтиб қатнашишдан бош тортишган. 2018 йили қирғиз қизлари қурбон бўлган бир қатор низо яратган воқеалар сабаб юришга хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қўйилган. Бу воқеаларнинг орасида икки сафар эркига қарши никоҳ қуриш мақсадида олиб қочилиб, шундан кейин олиб қочган эркакнинг қўлидан милиция бўлимида ҳалок бўлган Бурулайнинг ҳам воқеаси бор.

Мусабекова қандай қилиб аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга ундаган?

Бурулайни ўлимидан кейин депутат Мусабекова аёлларга қарши зўравонлик билан курашишга чақирганлардан бири бўлган эди.

2018 йили июнда Мусабекова ўзининг фейсбук саҳифасида мурожаат эълон қилган. Мурожаатида аёллар «доим зарба еб келишади» деб ёзиб, биргаликда аёллар ва оналарга ёмон муносабатда бўлганларга қарши курашни бошлашни таклиф қилган.

Шунингдек у аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни «грант бўлмагунча бош кўтармайди» деб айблаб, ижтимоий тармоқлар орқали жамият тузиш билан «грант деб ўтиравермай иш бошлайлик» деган таклифни илгари сурган.

Мусабекованинг ҳуқуқ ҳимоячиларига қўяётган айбловларини адолатли деб бўлмайди. Миллий статистика комитетининг маълумотлари кўра, жамоат кризис марказлари жабрланган аёллар доимий мурожаат қилувчи жойлар бўлиб ҳисобланади. Давлат тиббий масканларга, айни маълумотларга кўра, жабр чеккан аёллар бир ярим баробар кам мурожаат қилишади. Мусабекова аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга чақирганига қарамай у ўзи ҳам журналистларни қўрқитишда айбланган.

«Юзингни тилиб, терингни шиламан»

2017 йили журналист Упол Анаркулова депутат Жилдиз Мусабекова билан сўзлашган сўзининг аудио ёзувини ошкор қилган. Унда Мусабекова бўлиши эҳтимоли бўлган аёл Анарқуловани «юзингни тилиб, туз сепаман» деб қўрқитган.

Жанжалга Анарқулованинг мақоласи сабаббўлган, унда журналист Мусабекова Иссиқкўл вилоятининг Тон тумани ҳокимининг «кришаси» эканини ёзган.

Мусабекова ўзи журналист билан гаплашганини тасдиқлаган, аммо ижтимоий тармоқларда эълон қилинган аудиоёзув «монтажланган» деб айтган. Анарқулов ўз вақтида ҳеч қандай монтаж қилинмаганини айтиб, Мусабекованинг устидан прокуратурага ариза ёзган.

«Сен кимсан? Сен ўйладингми, ёзиб қўйча ҳеч нарса демайди деб? Мен сени эртага бориб бетингни тузлаб, туз сепиб кетаман, жалаб, эшитдингми? Сени, терингни шилиб, 10 эркакка ташлаб бериб туриб кетаман. Мен Мусабековаман. Эшитдингми? Билган ерингга ёз», — деган у аудиоёзувда.

Мусабекова аъзо бўлган социал-демократлар партияси бир неча бор депутатнинг хатти-харакатини муҳокама қилишга харакат қилганига қарамай у бу йиғинларга келмаган.  Мусабекова 2015 йилнинг охирида мандат олган социал-демократлардан парламентга сайланган депутат. У 1995 йилдан бошлаб турли қирғиз тилли нашрларда журналист бўлиб ишлаб, «Форум» ҳамда «Айат» ггазеталарининг бош муҳаррир бўлган. Ўз иши учун у фахрий ёрлиқлар ва хизмат кўрсатган маданият  ходими номи билан мукофотланган.