Бишкекда собиқ мэрлар Қубаничбек Қулматов ва Албек Ибраимовнинг устидан суд процесси бошланди — иккиси ҳам ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан низолашаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари.
Бу Қулматовнинг устидан бўлаётган биринчи, Ибраимовнинг эса навбатдаги суд мажлиси. Бишкекнинг собиқ икки мэри бошқа-бошқа жиноят ишлари бўйича айбланишмоқда.
Қулматов 2014 йили Қалис-Ордо янги участкасидаги мактаб қурилишига ажратилган 2 млн доллар хитой грантини ноқонуний фойдаланганлик бўйича айбланмоқда.
Ибраимовга Бишкекнинг мэрлик хизматидаги коррупцияда, бундан ташқари, «муниципиал ерни ноқонуний бериш» ҳамда «Нурли соҳил» пансионатини сотиш билан боғлиқ айб қўйилмоқда.
Сиёсатчиларнинг иккиси ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдошлари. Қулматов ва Ибраимов қамоққа олингандан кейин ҳозирги ва собиқ президентларнинг ўртасидаги келишмовчилик ортиқдан тазйиққа учрашаётганини «сиёсий» деб аташган.