Мирзақматов партиясининг сиёсатга қайтиши. Ўлкадан қочган Ўшнинг собиқ мэри ҳақида нима биласиз?

571
Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов

Бир вақтларда Ўшда нуфузли бўлиб турган «Улуттар биримдиги» партияси бир неча йилга давом этган жимликдан кейин 2020 йили ўтувчи парламент сайловига қатнашиш учун тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. Мазкур партиянинг қурувчиси, Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов ҳақида эслаймиз.

Мирзақматов дегани ким?

Мелис Мирзақматов — Қирғизистон жанубидан чиққан сиёсатчи, у 2009-2013 йиллари ўлканинг иккинчи пойтахти ҳисобланган Ўш шаҳрининг мэри бўлиб турганда машҳурликнинг юқори чўққисига етган. Шундай бўлса ҳам Мирзақматв 2010 йилдаги апрель инқилобидан кейин ҳам, ўша йилнинг июнида Қирғизистоннинг жанубида юз берган этник низодан кейин ҳам ўз хизмат ўрнини сақлаб қола олган юқори мансабли амалдорлардан бири бўлган. Бўлмаса, ўша вақтда Бакиевнинг даврида ишга ўрнашганларнинг бари алмаштирилаётган эди.

Мирзақматов ўзини обрўли, мукаммал «халқ» сиёсатчиси қатори кўрсатиб келган. Уни  мэрлигининг охирги йилларида экспертлар Мирзақматовнинг кучли амбицияси, у маҳаллий даражада энг кучсизларнинг орасида кучлиларнинг бири бўлмай туриб, республика миқёсидаги сиёсатчи бўлишни истагани ҳақида айтишган. Аммо Бишкекдаги ҳукуматга Мирзақматовнинг кучли лидер бўлгани, уни маҳаллий халқ қўллагани, айни вақтда унинг кутилмаган харакатлари ҳамда пойтахтга ўзининг бош эгмаслигини кўрсатгани ёқмаган.

«Қирғиз жамиятида халқларга ўз фикрида собит, марказга қарши қўрқмай харакат

Инга Сикорская

қила олганлар ёқади. 2011 йили Мирзақматов Муваққат ҳукуматни очиқ танқид қилишдан уялмаган, умумий қилиб айтганда, уни даражасидаги Қирғизистон амалдорлари ботина олмаган», — деб айтган эксперт Инга Сикорская 2013 йили Тинчлик ва урушни ёритиш институти (IWPR) учун берган интервьюсида.

2013 йил охирида ҳукуматдагилар Мирзақматовни мэрликдан олиш учун баҳона топишган. Мирзақматов Ўшнинг мэри бўлиб туриб, аниқроғи декабр бошида, бунгача бир ой аввал коррупцияда айбланиб қамоққа олинган парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибековни қўлловчи митингга чиққан. Бу бош вазир Жанторо Сатибалдиевга ёқмай қолиб, у биринчи Мирзақматовни ўз ваколатларидан чиқмасликк чақириб, икки кун ўтгандан кейин уни ишдан олган.

Мирзақматов ўзининг айтишича, унинг хизматдан кетишига ҳукуматдагиларга, унинг ичида ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевга ҳамда унинг президентни социал-демократлар партиясига очиқ қарши тургани сабаб бўлган.

«Менга қарши сиёсий репрессияларнинг сабаби, биз бошқарган «Улуттар Биримдиги» партияси ҳукуматнинг камчиликларини очиқ айтиб, ҳукуматдагиларнинг порахўрлик ишларини кўрсатиб турганимизда», — деб ўшанда айтган Ўшнинг собиқ мэри.

Сиёсатчининг хизматдан олиниши Ўшда митингларнинг янги тўлқинлари чиқишига олиб келган. Аммо собиқ мэр ўзи тарафдорларини тинчликка чақириб, уларни уйларига тарқаб кетишга даъват қилган.

Кейинчалик «аср қурилиши» дейилган Ўшнинг марказидаги осма кўприкни қуришда лавозимини суистеъмол қилгани учун Мирзақматовга қарши жиноят иши қўзғалган. Бу лойиҳага собиқ мэр катта умид қилган. У 27 млн сомни нотўғри сарфлаган деб айбланганига қарамай Мирзақматов ўзи «ҳар бир тийин» учун жавоб беришга тайёр эканини билдирган.

Айтмамат Қадирбаев

2014 йили Мирзақматов Ўш шаҳар кенгаши депутатларининг яширин овоз бериши орқали ўтган сайловда Ўш мэрлигига қайта номзодини қўйган, аммо унинг «Улуттар биримдиги» партияси шаҳар кенгашида 45 ўриннинг ичидан деярлик ярмини эгаллаб турганига қарамай ҳукумат тарафдори бўлган номзод Айтмамат Қадирбаевга енгилиб қолган. Мирзақматовнинг мағлубиятида зиддиятлар бўлган. Қадирбаевнинг фойдасига бир нечагина овоз кўпроқ берилган, кейинчалик эса ижтимоий тармоқларда ва ОАВда депутатлар ўз танловлари белгиланган бюллетенларни шаҳар кенгашининг вице-спикерига кўрсатишаётгани тасвирланган видео пайдо бўлган.

Шундай қилиб мағлуб бўлиб қолгандан кейин ва жиноий таъқиб ортидан Мирзақматов Қирғизистондан қочиб кетган. 2015 йили суд уни сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Унинг партияси қанчалик таниқли?

Мирзақматовнинг «Улуттар биримдиги» партияси 2012 йили Ўш шаҳар кенгашидаги 45 ўриннинг ичидан 21 ўринни олгандан кейин нуфузли шахсга айланган. Бундай сондаги ўринлар партиянинг коалиция тузиш имкониятини берган, аммо бу жараён осон бўлмаган.

Қолган бошқа партиялар — «Республика», «Ата Мекен», КСДП Ва «Адилеттуу Кыргызстан» — шаҳар кенгашидаги Мирзақматовнинг тарафдорлари устунлигидан норози бўлишиб, сайловнинг натижасини талашишга харакат қилишган. Аммо «Улуттар биримдиги» дархол бошқа партиялар — Қирғизистоннинг Халқ демократия партияси ва «Замандаш» билан бирикиб, кўпчиликни ташкил қила олган.

Мазкур коалиция кучсизланиб қолгани сабабли, икки йилга етмаган муддатда Ўш шаҳар кенгаши «Замандаш» кўрсатган ёлғиз депутат партия оппоненти бўлган «Улуттар биримдиги» тарафига ўтиб кетганлиги сабаб заифлашган.

Шундай қилиб Мирзақматов Ўш мэрлигига қайта сайланам деб турган вақтда, партия кутилмаганда муҳолифатга ўтиб қолиб етарли овоз ололмаган. Натижада сайлов, Мирзақматовнинг мағлубияти билан тугаган.

Мирзақматов мамлакатдан чиқиб кетгандан кейин партиянинг фаолияти нофаол бўлиб қолган. Қирғизистондаги охирги парламент сайловида 2015 йили «Улуттар биримдиги» муҳолифатдаги «Ата Мекен» партиясини қўллашини айтган, аммо Мирзақматовнинг бирорта ҳам тарафдори депутатлик мандатини олмаган, гарчи уларнинг айримлари «Ата Мекен»нинг рўйхати билан борган эди.

Уларнинг 2020 йилдаги парламент сайловида ютиб чиқиш имконияти борми?

Клара Сооронкулова

«Улуттар биримдиги» 2019 йили феврал сўнгида партиянинг сиёсий кенгашига таниқли юрист ва  Конституцион палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронкуловани сайлагандан кейин партия ўзи ҳақида ёдга солди. Бу харакатни партиядан 2020 йилдаги парламент сайловига тайёргарлик деб тушунтиришди. Сооронқулованинг айтишича, унга партияга кириш бўйича таклиф вақтида қочқинликда юрган Мирзақматовнинг ўзидан тушган.

«Партиялар ўзлари харакат қилмаса, ҳеч қачон партия тузилиши бўлмайди. Парламентаризмнинг ривожланиши ҳам партияларга тўғридан-тўғри боғлиқ. Шу сабабдан сохта партияларни тузишдан қочишимиз керак. Мен кўпдан бери қайси партия сафида кучимни синаб кўрсам экан деб ўйланиб юргандим», — деб айтган Сооронқулова «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

«Клооп»нинг сўровига жавоб берган сиёсатшунослар «Улуттар биримдиги»нинг парламентга ўтишга имконияти бор деб ҳисоблашади. Чунки Қирғизистонда партияларни уларнинг дастурлари учун эмас, ўша партиялардаги амбицияли лидерларига қараб баҳолашади, Мирзақматовни эса улар амбицияли деб ҳисоблашади.

«Мирзақматовнинг лидерлик сифати бор. Уни Ўшда қилган ишлари учун яхши билишади [...] Ҳозир ўлка атамбаевчилардан бўшатилмоқда. У [мамлакатда] борми ёки йўқми муҳим эмас Бари менеджментга боғлиқ», — дейди парламентнинг собиқ спикери ҳамда сиёсатшунос Зайнидин Қурманов.

Қурмановнинг бу фикрига бошқа сиёсатшунос Марат Казакпаев ҳам қўшилади. Унинг айтишича, Қирғизистонга қайтиб келиш учун Мирзақматов президент Сооронбай Жээнбеков билан жиноий ишни бекор қилиш бўйича келишиши керак.

«Жанубда унинг электорати, обрў-эътибори бор [...] Аммо ҳозир Мирзақматов ҳозирги ҳукумат билан консенсусга келишга, президентга чиқишга йўл қидириши керак», — дейди эксперт.

Шунга қарамай, сиёсатшуносларнинг фикрлари ҳукумат Мирзақматов билан келишадими ёки йўқми деган саволда ажралишади. Қурмановнинг фикрича, Жээнбеков ўзини бирлаштирувчи президент сифатида кўрсатиб юради, шу сабабдан «Улуттар биримдиги»га тазйиқ кўрсатилмайди. Казакпаев аксинча, ҳукумат учун Мирзақматов билан ҳамкорлик қилиш фойдали эмас деб ҳисоблайди. Чунки у Бакиев даврида ишлагани боис, бу усиз ҳам ҳозирда оилавий бошқарувда айбланаётган президентнинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади деб айтди.

«Ҳукумат у билан сўзлашувга боришда [эҳтиёт бўлиши керак], чунки фигуранинг [Мирзақматовнинг] қайтиши — Бакиевларни, оилавий клан бошқарувини оқлаш ҳамда бу ўз ўзидан Жээнбековларнинг оиласига тушади. Мирзақматов қадамни биринчи қўйиши керак, ҳукумат эса бунга яқинлашадими ёки йўқми  — бу катта масала», — деб тушунтирди Қазакпаев.

Унинг фикрига кўра, Мирзақматов ўз партиясининг ишини бошлаш учун Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ўртасидаги жанжал ортидан туғилган вазиятдан фойдаланган. «Агар келишмовчилик бўлмаганда Мирзақматов сайловга бормас эди ва кейин ҳам [яшириниб] юраверар эди. Аммо [Атамбаев ва Жээнбеков ўртасидаги келишмовчилик] унга имконият туғдирмоқда, у бундан фойдаланиб, ўзи ҳақида тез-тез билдирмоқда», — деди сиёсатшунос.

Муҳаррир: Элдияр Ариқбаев