КСДП партияни парчалаш ва ҳукумат босимидан шикоят қилди. Яна нималар айтилди?

691
Чапдан ўнгга: Нурбек Қасимбеков, Асел Кодуранова, Ирина Карамушкина ва Талай Усубалиев. Сурат: «АКИпресс».

КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзолари уларнинг партиясини парчалаш харакати кўрилиб, иқтидордаги ҳукумат уларнинг партиядошларига босим кўрсатаётганидан шикоят қилишди. Бу ҳақда кенгашнинг аъзолари Бишкекдаги матбуот йиғинида билдиришди. Яна муҳим нималар айтилди?

Журналистларнинг олдига парламентнинг депутатлари Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова ҳамда сиёсий кенгаш аъзоси Нурбек Касымбеков билан партия котиби Таалай Усубалиев чиқишди.

Уларнинг баёното тарқатишига партиянинг навбатдаги йиғинининг санаси бўйича қарама-қарши маълумот тарқагани сабаб бўлган — КСДПнинг собиқ аъзоси, депутат Иса Омурқулов билдиришича, делегатларнинг йиғини 3-апрелда ўтиши режалаштирилган, аммо партия ўзи съезд 6-апрелда бўлади депб айтмоқда. Сиёсий кенгаш аъзолари Омурқуловнинг харакатларини «ноқонуний» деб аташди.

Матбуот йиғинида яна қандай қизиқ нарсалар айтилди?

  • КСДПнинг сиёсий кегаши «Атамбаевсиз КСДП»нинг ортида Омурқулов турибди дейишди. Бу харакат 2018 йилнинг ўртасида пайдо бўлиб, улар партия раиси, ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан очиқ низода бўлаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни хизматдан кетишини талаб қилишмоқда.
  • КСДПнинг парламентдаги депутатларининг бир қисми ўз фракцияси ичидаги муҳолифат деб аташди. Карамушкинанинг айтишича, у ўз ва яна уч депутат Асел Қодуранова, Данияр Аттоқуров ҳамда Мурадил Мадеминов КСДП фракциясининг йиғинларига бойкот қилишмоқда. Қаршилик кўрсатишга фракциянинг йиғинларини 2018 йили октябрда «Атамбаевсиз КСДП» харкатини қўллашда шубҳалангани учун партиядан чиқарилганига қарамай, расмий турда социал-демократларнинг парламентдаги раиси бўлишни давом эттираётган Иса Омуркулов олиб бораётгани сабаб.
  • КСДП ҳозирча президент Сооронбай Жээнбековни босим ўтказиш бўйича очиқ айбланмаганига қарамай партиянинг парчаланиши унинг учун «фойдали» деб айтмоқда. Ирина Карамушкина Жээнбеков учун Атамбаевни сиёсий майдондан олиб ташлаш манфаатли деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, президент сайловидан кейин Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков депутатлик хизматидан кетмай қўйгани президентларнинг ўртасидаги айрилишнинг охирги нуқтаси бўлди. КСДП ёки унинг Атамбаевни қўллаган бир қисми Жээнбековни кланчиликда айбламоқда.
  • Ҳукумат КСДПнин аъзоларини терговга чақириб, хизматлардан олиб босим кўрсатмоқда. Бу ҳақда ҳам Карамушкина айтиб чиқиб, буларни «Бакиевларнинг усули» деб атади. Бу орқали у ҳозирги ҳукуматнинг усули 2010 йили апрель революцияси вақтида қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг даврида қўлланилган харакатларга ўхшаш эканилигини айтишни истаган.

Нима учун бу сизни ўйлантириши керак? Чунки КСДП  — бу айни вақтда бир неча даражада низолашувларни бошдан кечираётган ўлкада энг биринчи сиёсий партия:

  • лидерларнинг ўртасида: Атамбаевнинг, Жээнбековнинг ҳамда Омуркуловнинг;
  • парламентда фракция ичида: депутатларнинг бир қисми Атамбаевни қўллаб, Омуркуловни ёмон кўришади, яна бошқа қисми — ё ўз позициясини билдирмайди ёки Атамбаев билан тескари бўлиб кетишган ёки Жээнбековни қўллашади;
  • партияни ўзининг ичида: партиянинг бир қисми Атамбаевни қўллайди, бошқа яна бир қисми «Атамбаевсиз КСДП»харакати шаклида уни суриб чиқишга харакат қилади.

Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги вақтида КСДП уни қўллаб, ўлканинг сиёсий кун тартибини аниқлаб турган партия бўлган. Атамбаев ўзи ўша вақтда КСДПни «президент партияси» деб очиқ айтган эди.

Ҳозир, барча тортишувлар ва КСДПнинг ичидаги Атамбаевни қўллаган ҳамда қўлламаган деган бўлинишлар сабаб партияни «президентники» деб айтиб бўлмайди. КСДПнинг парламентдаги ҳам, унинг ташқарисида ҳам сиёсий кун тартиби бир оз бўлса ҳам маълум ва тушунарли бўлиб бормоқда.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева