KICB ва «Демир Банк»нинг онлайн тўловлари қисман ишламаяпти. Нима бўлди?

657
Иллюстратив сурат. Манба: «Демир Банк» сайти

Февралдан бошлаб Қирғизистон йирик деб ҳисобланувчи «Демир Банк» ва KICB банкларининг мижозлари онлайн тўлов қила олишмаяпти. Нима бўлаётганини ва QIWI тўлов тизими иши бўйича текширувларнинг бунга қандай алоқаси бор эканини тушунтирамиз.

Нима бўлди?

KICB Ва «Демир Банк»нинг мижозлари онлайн тез тўловларни амалга ошира олмаяпти. Масалан, коммунал хизматларни, солиқ тўловларни ёки мобил телефонларнинг ҳисобини тўлдириш.

Онлайн хизмат кўрсатишда муаммо туғилаётганини KICB ҳам, «Демир Банк» ҳам тан олди. Икки банк ҳам бу вазиятни «техник носозликлар» деб атаб, «қисқа вақт ичида бартараф қиламиз» деб ваъда беришди.

«Демир Банк»нинг қўллов хизматидан «Клооп»нинг журналистига билдирилишича, тизимнинг фаолиятидаги хатоликлар банк учун хизмат кўрсатган QIWI тўлов операторига боғлиқ.

«[Бизда] тез тўлов қилишда муаммолар бор (алоқа хизматларини, коммунал ҳақларни тўлашда), лекин онлайнда йўқ. Онлайн тўлов (пулларни картадан картага ўтказиш каби) муваффақиятли амалга шмоқда», — деб ёзган банкнинг қўллов хизмати.

Онлайн тўловлар бўйича айни муаммо «Қирғизистон Тижорий банк»(«Коммерческий банк Кыргызстан»)ида ҳам бор. Мазкур банк 2-мартда ўз фойдаланувчиларига хатоликлар QIWI тўлов операторлари билан боғлиқ деб билдирган.

QIWIнинг қандай алоқаси бор?

QIWI — бу халқаро «Тез тўловларнинг умумий тизими» («ТТУТ») корпорациясига тегишли тўлов тизими. 1 мартда суд мазкур компаниянинг банк ҳисобларини ҳибс қилган. Бу QIWI ҳамда «Мобильник» тўлов тизимларининг ишлари бўйича текширувга боғлиқ амалга оширилган.

«ТТУТ» матбуот хизматининг вакили Елена Ауман KICB ва «Демир Банк»нинг онлайн ьўловларидаги муаммолар QIWIга боғлиқ эканини «Клооп» мухбирига айтди. Компания ўз  тўлов тизимидан бу банкларни ўчирган, чунки унинг ҳисобларини «ҳибс қилишган».

«Агар суд қарори қайтарилса [биз ишни қайта тиклашга тайёрмиз]. Бизда бари ишламоқда», — деб билдирди Ауман.

Онлайн тўловлар қайта қачон ишлай бошлайди?

Номаълум.

«Демир Банк»нинг матбуот хизматининг раҳбари Нурмира Эсеналиева «Клооп»га берган интервьюсида, банк мутахасислари онлайн тўловлардаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича иш олиб боришмоқда деб билдирди.

Унинг айтишича, «Демир Банк» QIWI билан хамкорликни вақтинча тўхтатган, чунки Миллий банк мазкур провайдер билан ишлашни тўхтатиб туришни «таклиф қилган».

Мақола эълон қилиши арафасида KICBдан бу саволларга жавоб бера олишгани йўқ.