Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 2020 йилдаги парламент сайловида КСДПдан номзодлар рўйзхатининг бошида боради. Аммо икки йил аввал Атамбаев президенликдан кетгандан кейин «сиёсатга бормайман» деб айтган эди.
Қирғизистоннинг социал-демократлар партиясининг (КСДП) аъзоси Асел Кодуранова 22-февралдаги матбуот йиғинида билдиришича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев КСДПдан номзодлар рўйхатини бошлаб чиқади.
Собиқ президент ўзи социал-демократларда қайта жонлантириш бўлмоқда ва партиянинг раҳбариятини бошқа шахсга бераман деб айтганю Лекин қачон эканини аниқ айтмаган.
«Мен абадий эмасман, бу йили мен 63 ёшга чиқаман. Давлатни бошқарган вақтимдаги каби бир куни партияни ҳам ўтказиб бераман. Аммо партияни ким бошқарса ҳам мен ишонаман, партия ўзининг руҳини, қалбини сақлаб қолади», — деб билдирди собиқ президент.
Атамбаев сисатдан қандай қилиб кетиб, қайта қандай қайтди?
2017 йили президентлик лавозимидан кетишга бир неча ой қолганда Алмазбек Атамбаев энди «сиёсат билан шуғулланмайман» деб айтган.
Аммо 2018 йилнинг мартида Атамбаевни КСДП партиясининг раиси қилиб сайлашган — ўшанда у «уруғчилик бошқарувининг қайтиб келишини олдини олиш» учун «сиёсат билан шуғулланишга мажбурман» деб эълон қилган.
Атамбаевнинг сиёсатга қайтиб келиш ҳақида айтганларини унинг вориси Сооронбай Жээнбеков билан бўлган жанжал ортидан юз берган. Аввал Жээнбеков Атамбаевнинг коррупцияга қарши сиёсатини танқид қилган. Собиқ президент эса жавоб тариқасида Жээнбековни божхонадаги коррупцияда гумон қилинган Райимбек Матраимовга ён босишда айблаган.
Низолашув ортидан Жээнбеков Атамбаевнинг деярлик барча тарафдорларини ҳокимиятдаги муҳим хизматлардан бўшатган. Лавозимдан кетганларнинг қаторида собиқ вазир Сапар Исақов, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов, собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева ҳамда МҲДКнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаев бор.
Исақов ҳукумат раҳбарлигидан кетгандан кейин ИЭМни янгилашдаги коррупция иши бўйича айбланган. Исаковдан ташқари, коррупция ишларига Албек Ибраимов, собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев, божхона хизматининг собиқ раҳбари Кубаничбек Кулматов ҳам айбланувчилар қатори ўтмоқда.
Муаллифлар: Эмил Султаналиев, Айдай Эркебаева