Маданият министрлигининг юристи журналист Лейла Саралаевага қўйган даъвосидан воз кечди

465
Лейла Саралаева. Сурат фейсбук саҳифасидан олинди

Маданият министрлигининг ходими Қиял Кенжематова  «Новые лица» газетасининг бош муҳаррири Лейла Саралаева ва журналист Светлана Бегуновага қарши даъво аризасидан воз кечди. У буни вояга етмаган фарзандларининг тинч яшаши учун қилганини билдирди.

Саралаева ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, 19-февралда маданият вазирлигининг ахборот сиёсат департаментининг юристи унга ва журналист Светлана Бегуновага қарши қўйган даъвосидан воз кечган.

«Маҳсус воқеани тинчлик йўли билан ҳал қилиш фикрини маданият вазири [Азамат Жаманқулов] илгари сурди. Қиял Кенжематова билан унинг ишхонасида учрашдик. [...] Биз яна бир марта махсус воқеа бутунлай тугади деган хулосага келип, бир-биримизни сабрли бўлишга, ўз вазифаларимизни давлат ҳодими, жумладан журналист сифатида профессионал этика чегарасида бажаришга чақирдик», — деб ёзган Саралаева.

Кенжематова даъво аризасини ўз фарзандларининг ҳавфсизлиги ва хотиржамлиги учунгина қайтариб олганлигини «Клооп»га айтиб берди.

«Журналистлар комиссиясининг мурожаати ҳам, министр билан суҳбатлашиш ҳам мени тўхтата олмади. Менинг шикоятим баъзи бир ОАВга қарши эмас, Конституцияцион ҳуқуқимни бузган конкрет жисмоний шахсга қарши берилган. Мен уни фақатгина болаларимнинг хотиржамлиги учун қайтариб олдим, тўрт болани ёлғиз тарбиялайман. Айбловдан бош тортиш менга осон бўлмади», — деди у.

Кенжематова журналист телефондаги суҳбатни беруҳсат ошкор қилиш билан унинг ҳуқуқини бузди деб ҳисоблайди.

2018-йили ноябрда Саралаева юрист Кенжематова билан бўлган телефон суҳбатни эълон қилган — унда журналист юристдан «Новые лица» газетасининг маданият министрлигига бепул бериш талабининг сабабини сўраган.

Саралаеванинг айтишича, юристнинг «жаҳли чиқиб», назорат органларига мурожаат қиламан деб қўрқитган. Лекин Кенжематова ўзи буни инкор қилиб, Саралаева билан алоқага чиққани унинг қўполлигига жавоб сифатида фақат ҳуқуқий терминларни қўллаганини айтмоқда.

Журналист бу суҳбатни тазйиқ сифатида баҳолаб, уни ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилган. Журналист Светлана Бегунова эса бу телефон суҳбатнинг  матнини  ўз саҳифасида бўлишган.

Кейинроқ ўша вақтдаги маданият вазирининг ўринбосари Айнура Темирбекованинг кечирим сўраганидан сўнг Саралаева постини ўчириб ташлаган. Аммо, шунга қарамасдан Кенжематова ёзишмаларнинг ва телефон суҳбатларнинг маҳфийлигини бузиш айби бўйича судга мурожаат қилган. У билан бирга телефон суҳбатни бўлишганлиги учун Бегуновани судга берган.