Жалолобод: Социал ҳимоя қўли кишанланган 16 ёшдаги қизнинг воқеасини текширмоқда

596

Ижтимоий  тармоқларда қўли кишанланаган, одамлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган қиз тўғрисида видео тарқалган. Жалолобод милицияси маълумотни тасдиқлаб, воқеани оилавий зўравонлик факти қатори рўйхатга олди.

Интернетда қўли занжирланган қизнинг видеоси тарқалган. Воқеа Жалолобод шаҳридаги автобакатларнинг бирида бўлгани аниқланди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Tv Kaiguull (@tv_kaiguull)

Шаҳар милициясининг матбуот котиби Миқтибек Турдубаев воқеа бўйича маълумот ҳуқуқ тартибот органларига 19-февраль куни келиб тушганини билдирди. Унинг айтишича, қизнинг аҳволи яхши ва у шу куни социал ҳимоя бошқармасининг ходимларига ўтказиб берилган.

Турдубаевнинг аниқлашича, қиз 16 ёшда бўлган. Унинг ота-онаси олти ойлик вақтида ажрашишган, онаси ва бувиси билан яшаган. Ўсмир қиз уйдан бир неча марта  қочган, отасига боришга ҳаракат қилгани учун онаси занжирлаб қўйган. Бундай ҳолатда қиз 10 соатча ушлаб турилган. Кейинроқ  дўстларининг ёрдами билан уйидан қочиб чиққан.

«Бу воқае оилавий зўравонлик факти сифатида рўйхатга олинади. Ҳозирда вояга етмаган қиз онаси билан яшашдан бош тортмоқда. Бизнинг маълумот бўйича, қизнинг онаси отасини кўришга шароит яратиб бермаган », — деди у.

Қизнинг онаси Гулчеҳра Батирханова қизи уйга маст ҳолатда келгани ва бир неча марта қочишга ҳаракат қилгани учун бундай қилганини айтади.

«[Қизим] 4-февралдан бошлаб мактабдан уйга кеч кела бошлади. Шундан сўнг маст аҳволда ушлаб, қаттиқ қўлга ола бошладим. Қизим уйдан қочиб кетаверганидан йўлга солиш учун бойлаб кўрмоқчи бўлдим. Бошқа йўлим йўқ эди», — деди Батирханова «Ынтымак» телеканалига берган интервьюсида.

Социал ҳимоя бошқармасининг вакили Назира Жақипова қизга тиббий ва маънавий ёрдам кўрсатилган, у олти ойга «Ак-жол» реабилитация марказига жойлаштирилганини билдирди. Бу орада қизнинг ким билан яшаши аниқ бўлади  дейди.

«Ота-онаси билан суҳбатлашиб, онасига ёки отасига қайтариб бериш режалаштирилмоқда. Отаси Бозор-Қўрғон районининг турғуни экан. У билан гаплашишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Жақипова.

Социал ҳимоя бошқармаси воқеани текширмоқда. Шундан сўнг иш судга ўтказиб берилади.

Муҳаррири: Айдай Беделбек қизи