Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»дан тушган жарималарни қандай бўлиштиришга қарор қилди

594
Кўчма аппарат-дастурий комплекси Чуй вилоятидаги йўл ҳаракати қоида бузарликларни рўйхатга олади. Сурат: Давлат алоқа комитетининг матбуот хизмати

Министрлар кабинетининг бошчиси Мухаммедқалий Абилгазиев «Ҳавфсиз шаҳар» бўйича йўл ҳаракатининг қоида бузарликларидан тушган пулларни бўлиштириш тўғрисидаги қарорга қўл қўйди. Жарима пуллар биринчи навбатда «Вега» компаниясига, сўнгра йўл инфраструктурасининг элементларини таъмирлаш учун ажратилади.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, жарималардан тушган пуллар молия министрлигининг махсус ҳисобига тушади. Шундан сўнг молия министрлиги маблағларни давлат органларига бўлиштиради.

Биринчи навбатда жарималардан тушган пулларни Ахборот технологиялари ва алоқа давлат комитети олади. Муассаса камераларни ўрнатиш устида иш олиб борган Россиянинг «Вега» ташкилотининг хизматларини тўлаб туради. Бундан ташқари давлат алоқа комитети «Ҳавфсиз шаҳар»нинг маълумот  тизимини техник қўллови учун сарфлайди.

“Вега” компанияси жарималарнинг миқдорига қарамасдан, ҳар бир жаримадан ўртача 217 сом олади. У 17 минг бўладими ёки 1000 сомми», — деди Давлат алоқа комитетининг матбуот котиби Анара Мамитова.

Кейин эса молия министрлиги йўл ҳаракатининг қоида бузарликларига билдирувларни етказиш бўйича почта хизматларини тўлаш учун маблағларни ЙҲҲРББга бўлиб беришга мажбур.

Пулларнинг яна бир қисмини молия министрлиги қуйидагича бўлиштиради:

  • 5 фоиз МҲДКга — Маълумотларни ишлаб чиқиш резерв марказини тузиш, янгилаш ва таъминлаш учун;
  • 15 фоиз ЙҲҲРББга — Мониторинг марказини кунллик таъминлаш ва бошқариш жараёнларини ривожлантириш, йўл ҳаракатининг қоида бузарликлари учун жарималарни тўплашни яхшилашга.
ЙҲҲРББнинг Мониторинг маркази. Сурат: «Кактус» нашри

Ҳукумат раҳбарининг қарорига кўра, жарималарнинг яна бир қисми йўл инфраструктурасининг элементларини, масалан, йўл белгиларини таъмирлашга сарфланади. Агар йўл маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органининг қарамоғида бўлса, унда шу орган 25%, Йўл транспорт министрлиги — 5% ни олади. Агар йўл транспорт министрлигининг қарамоғида бўлса, унда министрлик 25%, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи — 5%ни олади.

Маблағларнинг қолгани республика бюджетига ўтказилиб, «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ишга ошириш учун ҳукуматнинг қарорига кўра бўлиштирилади.

Аввалроқ ҳукуматнинг матбуот хизмати «Ҳавфсиз шаҳар» ишга тушгандан бошлаб бир ҳафта ичида камералар 9700дан ортиқ йўл қоида бузарликларини рўйхатга олганини, жумладан ярми тасдиқланганини билдирган.

ЙҲҲРББдан тушунтиришганидай, камерага олинганларни қоида бузарлик сифатида рўйхатдан олишдан аввал чуқур ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш керак. Бу ишларга 10 кун кетади.

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи босқичи 12-февралда ишга кирган. Қоида бузарликларни рўйхатга олувчи камералар Бишкекнинг ва Чуй вилоятининг 10 чорраҳасига ўрнатилган. Ҳозирча улар йўл ҳаракатидаги қоида бузарликларнинг етти турини рўйхатга олмоқда.

Ҳукумат 6-мартга қадар пойтахтнинг яна 9 чорраҳасига камераларни ўрнатишни мўлжалламоқда.

  • Боконбаев — Манас,
  • Чуй — Манас,
  • Чуй — Павлов,
  • Жибек Жолу — Манас,
  • М. Ганди — Боталиев,
  • Жибек Жолу — Қурманжан Датка,
  • Ахунбаев — Байтиқ Баатир,
  • Чуй — Абдрахманов,
  • Байтиқ Баатир — Горький