Атамбаев ва давлат рўйхатга олиш хизматининг собиқ раҳбарини паспортдаги миллат графаси туфайли судга беришди

585
Иллюстратив сурат. Александра Титова / Kloop.kg

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва Давлат рўйхатга хизматининг (ДРХ) собиқ раҳбари Тайирбек Сарпашевни сиёсатчи Айдар Халиқов судга берди. Янги русумдаги паспортлардан миллатни кўрсатувчи графани олиб ташлашганини камстиши қатори қабул қилиб, судга мурожаат қилишга қарор қилган.

Халиқов 2013-йили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан Қирғизистонга этник қирғизларнинг тарихий ватанига кўчишига кўмак берган «Кайрылман» дастурининг асосида қайтиб келган.

«Мен Қирғизистонга кимлигимни, миллатимни, маданиятимни йўқотмаслик учун кўчиб келганман. Аммо менинг миллатимни ўғирлаб олишди. Бу мени камситди. Мен қирғиз бўлганим билан фаҳрланаман», — деди Халиқов.

Янги паспортлар ишга киргандан кейин икки йил ўтиб, Атамбаевни судга бериш сабабини у собиқ президент ҳукуматда турган вақтда «шикоят қилиш мумкин эмаслиги» билан тушунтирди.

«Улар ўзлари судга беришган, ҳозир бўлса умид пайдо бўлди. [Ҳозирги президент] Сооронбай [Жээнбеков] коррупционерлар ва товламачиларни қамаяпти, улар қанча ўғирлагани ҳам маълум бўляпти. Президентга нисбатан умид пайдо бўлди», — деди Халиқов.

Янги ID карталарда ҳужжат эгасининг миллати бўйича маълумот махсус чипда бўлади, аммо Халиқов бундан норози.

«Агар мендан биров миллатинг нима деб сўраб қолса, мен нима унга чипни кўрсатишим керакми?» — деп билдирди у.

У келтирилган маънавий зарар учун Атамбаев билан Сарпашевдан 6 млн сом тўлаб беришини талаб қилди. «Мен Қирғизистоннинг ҳар бир турғуни учун 1 сомдан ҳисобладим», — деди Халиқов.

У даъво аризасини Чуй вилоятидаги Аламудун район судига берган. Суд эса шикоят аризаси тушганини тасдиқлади. Мажлис қачон ўтиши ҳозирча номаълум.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Турсунбай Бакир ўғли 5-февралда Айдар Халиқов «Эркин Кыргызстан» партиясининг раиси ўринбосарлигига тайинланганини хабар берди. Ундан ташқари Халиқов «Кырк Чоро» ҳаракатига аъзо.

 

Материал чиқарилиши олдидан Алмазбек Атамбаев ва Тайирбек Сарпашевнинг вакиллари билан боғланиш имкони бўлмагани сабаб «Клооп»нинг журналисти маълумот ололмади.

Миллати кўрсатилмаган паспорт

ДРХ ҳужжатда миллати кўрсатилмаган янги паспортларни 2017-йили бера бошлаган. Бу таклиф биргина жамоатчиликда эмас, депутатлар ва сиёсатчилар ўртасида ҳам муҳокама қилинган.

Масалан: депутат Дастан Бекешев ДРХнинг ташаббусини қўллаган ва паспортдаги миллат бўйича графани «фуқаронинг шахсий танлови» деб атаган.

Аммо сиёсатчи Адахан Мадумаров бошқача фикр билдирган. Унинг айтишича, паспортда миллат тўғрисида маълумот кўрсатилиши керак — сабаби у «Қирғизистонда яшаётган халқларнинг  ҳар турли эканини кўрсатади».

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев