Кун рақами: Етти ойда антикоррупция ҳисобига қанча маблағ ўтказилган?

607

Молия министрлиги билдиришича, коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ҳисобга етти ойда жами 1 млрд 52 млн 665 минг сом тушган.

Мазкур маблағ ичидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (ИЖҚКДХК) 498 млн сомни, Бош прокуратура 357 млн сомдан ортиқ, Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитети (МҲДК) эса 195 млн сом пул ўтказган. Ўлканинг Ички ишлар министрлиги ҳисобга 2,1 млн сом ўтказган.

Коррупцияга қарши курашишдан тушган пуллар ўтказилувчи махсус ҳисобни ҳукумат 2018-йили июлда очган. Ўша йилнинг ноябрь ойида ҳисобдаги пулларнинг миқдори 569 млн сомни ташкил қилган — пулларнинг кўпини молия полицияси ўтказган.

Президент Сооронбай Жээнбеков 6-февралда жамланган пуллар Бишкек ва Чуйда мактабларнинг қурулишига сарфланишини билдирган.