Миллий ҳавфсизлик давлат комитетининг (МҲДК) ходимлари ИИМнинг Криминал милиция хизматининг майорини 600 доллар пора олаётган вақтда ушлади. У билан бирга икки шериги ҳам қўлга олинди. Милиционер гиёҳванд моддани яширинча ташлаб қўйиш йўли билан шантаж қилиб пул олган жиноий гуруҳни ташкил қилганликда гумонланмоқда.
Жиноий ишни тўхтатиш учун 1000 доллар талаб қилган милиция ходими ҳақида МҲДКга 12-февралда билдиришган. Орадан кўп ўтмай эса 15-февралда МХДК ходимлари милиционер билан унинг икки шеригини қўлга олишган.
Криминал милициясининг майори даражасидаги ўта муҳим ишлар бўйича вакили 600 доллар пора олаётган жойидан қўлга олинган. Терговчининг айтишича, майор ва унинг шериклари яширинча гиёҳванд модда ташлаб қўйиш орқали «жиноий ишини тўхтатиш» учун пул таъма қилишган.
Учтаси ҳам МҲДКнинг тергов изоляторига киргизилиб, пора таъма қилиш бўйича жиноий иш қўзғалди.
Милиционерларни қўлга олиш
2019-йилнинг дастлабки икки ойида эса турли айблар билан милициянинг собиқ ва амалдаги ходимларининг бир нечтаси қўлга олинган.
Аввалроқ 21-январда милиция ходимлари иштирок этган йўл ҳалокати рўйхатга олинган. Натижада Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг ходими (баъзи ОАВларнинг маълумотлари бўйича ҳомиладор аёл) вафот этган. Маст ҳолатда бўлган милиционер йўл ҳалокатидан сўнг омон қолган, сўнгра жонлантириш бўлимига ётқизилган, тергов эса уни қамоққа олишни талаб қилган.
Орадан бир ҳафта ўтгандан сўнг ЙҲҲББ старшинаси 11 ёшдаги болани уриб олган ва мактаб ўқувчиси вафот этган. Йўл ҳалокати Новопавловка қишлоғидаги мактаб биноси ёнида юз берган. Милиция текширув ишларини бошлаб, старшина вақтинчалик ушлаб турилувчи изоляторга киргизилган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг яна бир ҳодими бир неча киши билан бир гуруҳ бўлиб қизни зўрлаш иши бўйича гумон қилинган. Қизни 27-январда Новопокровка қишлоғида Чон Чуй канали ёнида зўрлашган. Бишкекнинг Свердлов РИИБнинг навбатчи бўлимининг ёрдамчиси бу ишга гумондорлардан бири бўлган ва қолган икки кишининг шахсини эса тергов аниқламоқда. У вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилгани тўғрисида 30-январда маълум бўлган, 31-январда уни уй қамоғига чирқаришган.
10-февралда эса собиқ милиционер Айбек Сидиқовнинг ишторокида иккита йўл ҳалокати рўйхатга олинган. У Жогорку Кенеш депутати Қамчибек Жолдошбаевнинг куёви.
Сидиқов маст ҳолатда иккита машинани уриб олгандан сўнг «Лексус» русумидаги машинаси жарима майдончасидаги жойга киргизилган. Сидиқов у ердан қочишга ҳаракат қилиб, яна бир неча машинани уриб олган.
Сидиқов ҳуқуқ тартибот органларидан икки йил аввал бўшатилган. У вақтда депутатнинг куёви жанжаллашиб, Бишкекда «Ретро Метро» клубининг биносига ўқ узган. Ўша вақтда унга жиноий иш қўзғалиб, безорилик учун уч йилга шартли кесилган ва милициядан бўшатилган. Аммо унинг адвокати суд қароридан шикоят қилган.