Бу ҳақда Қирғизистоннинг социал-демократлар партияси вакили Қундуз Жолдубаева билдирди. У бош прокурор Ўткурбек Жамшитовнинг собиқ премьер Сапар Исақов тўғрисида айтганларини «жўн ва судга далил-исботсиз таъсир кўрсатиш» деб атади. Бунга қадар бош прокурор Бишкек ИЭМнинг кўп қисмини 386 млн. долларнинг ўрнига 50 млн. долларгаёқ янгилаш мумкин эди деб айтган.
Жолдубаеванинг айтишича, бош прокурор ИЭМни таъмирлаш тўғрисида иш бўйича айбланганлар устидан юргизилаётган суд жараёнига таъсир кўрсатмоқда.
«Ҳукуматга шундай таъсир кўрсатиш фойдали [...] Биринчидан, келтирилган зарарнинг миқдори аниқ ўйлаб топилган. Иккинчидан, Сапар Исақов спикер, премьер-министрлар ва бошқа одамларни қонун бузишга туртгани бўйича бирорта ҳам далил йўқ. Учинчидан, агар уларга кимдир босим қилган тақдирда ҳам, уларнинг қонунни бузишга ҳақлари бормиди?» — деди у.
Жолдубаева ИЭМни янгилаш учун жавобгарлик парламент спикери ва тармоқ комитетларининг раисларида ҳам бўлиши кераклигини айтмоқда.
«Ҳа, ҳозир улар сувдан қуруқ чиқишмоқда, аммо эртами ёки кечми жавоб беришга тўғри келади [...] Тергов бу йиллар оралиғида [ИЭМ таъмирланаётганда] ўлкада биргина президент аппарати ишлаган, парламент ва ҳукумат эса, спикерлар ҳамда премьерлар умуман ишламаган, шунчаки индамай қонунларни бузишган деб ҳисоблайди», — деб билдирди Жолдубаева.
Унинг айтишича, собиқ премьер-министр Сапар Исақовнинг шаънига бош прокурор Жамшитовнинг билдирган айбловлари «терговчиларнинг фантазияларига» асосланади.
«Биргина ИЭМни янгилаш бўйича ишларнинг 90 фоизини 50 млн. долларгаёқ битказса бўларди деганини олиб кўринглар. Бу эса электроэнергияни ишлаб чиқариш бўйичагина ИЭМнинг қувватини 300 мегаватга ортириш бўлган!» — деб айтди ҚСДПнинг матбуот котиби.
Бош прокурор: Барчасига Исақов айбдор
14-февралда бош прокурор Ўткурбек Жамшитов парламент мажлисида ИЭМнинг 90 фоизини 50 млн. долларга янгиланиш мумкин эди, аммо ишларнинг барчасига Қирғизистон 386 млн. доллар сарфлаган деб билдирган. Нима учун Жамшитов қисман ёки тўлиқ таъмирлашнинг баҳосини солиштираётганини бош прокуратурадан тушунтириб бера олишмади.
Бош прокурорнинг айтишича, Жамшитов билдиришича, ИЭМни таъмирлаш учун жавобгарлик собиқ премьер-министр Сапар Исақовнинг зиммасида. Унинг фикри бўйича, «лойиҳа бўйича қарорларни» Исақов қабул қилган, ундан ташқари «ускуналарни қаердан олиш кераклигини» айтиб турган.
Исақовнинг адвокати Нурбек Тоқтақунов «Марал ФМ» радиосининг журналистларига берган интервьюсида уни ҳимоясидаги одами Сапар Исақовни далил-исботсиз «ИЭМни модернизация иши бўйича мафиянинг бошчиси» деб аташганини айтган.
Юристнинг айтишича, Бишкек ИЭМни таъмирлаш бўйича ишида «буюк товламачилик бўлмоқда», чунки 2013-йили бу лойиҳа бўйича сўнгги қарорларни Сапар Исақов эмас, ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков бошқарган парламент қабул қилган.
Тоқтақунов таъмирлаш учун жавобгарлик таъмирлаш лойиҳасини кўриб чиққан уч парламент комитети депутатларининг зиммасида деб ҳисоблайди. Улар: Қожобек Риспаев, Қанибек Иманалиев, Қурманбек Дийқанбаев ва Ахматбек Келдибеков.
Тоқтақунов улардан ташқари собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаевни ва собиқ премьер Жанторо Сатибалдиевни ҳам айбдор деб ҳисоблайди. Оқловчининг тушунтиришича, Артиқбаев ИЭМни модернизациясига боғлиқ қонун лойиҳалар бўйича жамоат муҳокамаларни ўтказмаган, шунингдек иккинчиси «масъулиятсизлик қилиб», қонун бузарликлар билан тайёрланган янгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ўтказиб юборган .
Бишкек ИЭМини модернизация қилиш
Парламент депутатлари Бишкек ИЭмни таъмирлашга кетган маблағларга 2018-йили январдаги авариядан сўнг эътибор бера бошлашган.
Бу учун парламент комиссиясини тузган, у 2018-йили май ойида ўз текширув хулосаларини эълон қилган. Ҳисоботда ёзилишича, таъмирлашнинг баҳоси «қимматлатилган», шунингдек лойиҳани ишга ошириш қонун бузарликлар билан ўтган.
Ҳозирда иссиқлик марказини таъмирлаш иши бўйича фигурант сифатида собиқ молия министри Ольга Лаврова, собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаев, ундан ташқари, собиқ-премьер-министрлар Жанторо Сатибалдиев ва Сапар Исақов ўтишмоқда.