Ҳукумат барча давлат органларини журналистлар учун матбуот анжуманлари ва брифингларни «Кабар» давлат маълумот агентлигида ўтказиш мажбуриятини қўйди. Бошқа нашрларнинг журналистлари давлат агентлигига берилган бундай имтиёздан норози бўлишди.
Ҳукуматнинг топшириғи 12-февралда пайдо бўлган. Уни вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова имзолаган.
Тадбирларни ўз матбуот марказида ўтказган «Кабар» каби «24.kg» маълумот агентлигининг асосчиси Асел Оторбаева ҳужжатни фейсбук саҳифасида эълон қилган.
«Давлат ОАВларга енгилликларни бериши тўғри эмас деб ўйлайман. Мен солиқ тўловчиман. Нима учун мен барчаси ўқигиси келган янгиликлар тайёрлашни ўрганолмаган катта тузумни таъминлашим керак? [...] ОАВ бозорида оддийгина рақобатга дош бера оладиган бўлиши керак: ўқувчи ўзига қизиғини танлайди», — деб ҳисоблайди Оторбаева.
Вице-премьер-министр Алтинай Омүрбекова «Клооп» га тушунтиришича, ҳукумат бундай топшириқ қарорини бюджет маблағларини тежаш мақсадида қабул қилган.
«“Кабар” давлат маркази ўзининг минбарини давлат органлари учун бепул беради, айни вақтда баъзи бир давлат органлари турли агентликлардан минбарни тижорат асосида ижарага олишар эди. Шу сабабдан бизга давлат бюджетининг маблағларини сарфламаслик таклиф қилинган», — деди Омүрбекова.
Медиаэксперт Гулнура Торалиева ҳукуматнинг бундай топшириғи маълумот олиш тўғрисида қонунга қарши келади деб ҳисоблайди.
«Матбуот йиғинларини биргина матбуот ўтказиши керак деб имтиёз бериш билан биз маълумотни бирдай олиш принципини бузиб қўямиз. Ҳар бир давлат органи тадбирларни қаерда ўтказиш қулай эканини ўзи хал қилиши керак», — деб айтган Торалиева ўз матбуот маркази бор бўлган «24.kg» агентлигининг мухбирларига.
Юрист Эдил Эралиевга Торалиеванинг фикри маъқул келди. У ҳукуматнинг бу топшириғи медиабозоридаги рақобатчиликни бузади деб ҳисоблайди.
«”Кабар” ва бошқа ОАВлар — бу бир бозор, амма “Кабар” [у бозорда] бу ҳужжат туфайли имтиёзга эга бўлмоқда», — деди Эралиев.
Шунингдек юрист Атир Абдрахматова ҳукуматнинг буйруғи журналистлар учун маҳлумот олишни чекламайди деб ҳисоблайди, сабаби «маълумот олиш» ва «маълумот бериш жойи» деган тушунчалар — бу бошқа нарсалар.
«Агар Алтинай Омурбекова давлат органларига биринчи маълумотни “Кабар”га сўнгра бошқа ОАВларга беришни топширса, унда бу қонун бузарлик бўлади», — деди у.
Алтинай Омүрбекова юристлар билан маслаҳатлашиб, агар буйруқ ҳозирдаги қонунларга қарши келадиган бўлса топшириқни қайтариб олишини «Клооп» мухбирига берган интервьюсида ишонтирди.