Бош прокуратура ИЭМни модернизация қилишдаги Атамбаевнинг  ролини текширади

471

Бош прокуратура Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизация қилишдаги коррупция бўйича ишда собиқ-президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳаракатларига баҳо беради. Атамбаев вақтида Қирғизистон Хитойнинг  ТВЕА компанияси билан 386 млн долларга иссиқлик марказини янгилаш тўғрисида шартнома тузган.

Бош прокурор Ўткурбек Жамшитов 14-февралда Бишкек ИЭМни таъмирлашдаги коррупцияни текширув ишлари тўғрисида парламент депутатларининг олдида ҳисобот бераётиб Атамбаевнинг текширилиши тўғрисида билдирди.

«Алмазбек Атамбаевга тегишли материаллар алоҳида текширилади. Уларга ҳуқуқий баҳо берилади», — деб келтирида Жамшитовнинг айтганларини 24.kg нашри.

2018-йили май ойида ИЭМни таъмирлашга кетган маблағларни текширувчи депуттатлар комиссияси ўз хулосасида кўрсатганидек, Атамбаев президент бўлган вақтда Бишкек ИЭМни янгилаш тўғрисида келишимга қўл қўйишдаги ҳукуматнинг фаолиятига аралашган.

Комиссия аъзоси Исхақ Масалиев унда Атамбаев ИЭМни таъмирлаш масаласи бўйича кўрсатмаларни тўғри бериб турган деб билдирган.

Қирғизистон иссиқлик марказини янгилашга Хитойнинг «Эксимбанк»идан  олган 386 млн долларни сарфлаган. Шунингдек таъмирлаш ишини Хитойнинг ТВЕА компанияси олиб борган.

2018 йилнинг январида ИЭМда бўлган авариядан сўнг уч жиноий иш қўзғалган. Улар бўйича саккиз собиқ амалдорлар қамоққа олинган, уларнинг ичида собиқ премьер-министрлар Сапар Исақов ва Жанторо Сатибалдиев ҳамда собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаев ҳам бор.