«Вечерний Бишкек» нашри ўқитувчи ўқувчини ёқасидан ушлаб, сўнгра уни йиқитгани тўғрисида видео эълон қилди. Воқеа Жалолобод вилоятидаги Сузоқ районининг Жапарбаев номли мактабида содир бўлган.
Эълон қилинган видеода кекса ўқитувчи ўқувчининг ёқасидан тутиб, ундан нимагадир жавоб бер деб талаб қилгани акс этган. Ўқитувчи болани партага йиқитгани синфдаги бошқа ўқувчиларни чўчитган.
Сузоқ район таълим бўлимининг вакили Сопубек Сариев воқеа 21-январда еттинчи синфнинг ўқувчиларига математика дарси ўтаётганда бўлганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдирди.
«Ўқувчи биринчи партада ухлаб қолган. Ўқитувчи ундан хатти-харакатини ўнглашини сўрагандан сўнг ўқувчи сўкина бошлаган», — деб тушунтирди Сариев.
У бу воқеадан кейин мактабда мажлис ўтказиб, ўқитувчи ва директор ёрдамчисига хайфсан эълон қилганини қўшимча қилди. Ўқитувчи айни синфда дарс беришда давом этмоқда— Сариев буни «ўқитувчиларнинг етишмовчилиги» билан тушунтирди.
Таълим бўлимининг вакили ўқувчининг ота-онаси ўқитувчи устидан шикоят қилмаганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, боланинг отаси бу ҳолатдан «ёмон нарса» кўрмаган.
Бундай воқеалар қайтарилмаслиги учун нималар қилиш керак?
Таълим министрлиги 2014-йили ўқитувчилар учун мактабдаги зўравонликни камайтириш бўйича йўриқнома чиқарган. Йўриқномада бундай зўравонликка йўл қўйилмаслик керак ва билим бериш доираси — бу сифатли билим олиш учун муҳим деб айтилган.
Айни йўриқномада ўқитувчилар учун агар мактаб ўқувчилари ўзларини «ёмон» тутишса нима қилиш кераклиги кўрсатилган амалий маслаҳатлар берилган. Масалан: ўқитувчиларни ўқувчини шахсига эмас, юриш-туришига эътибор беришга чақиришган.
«Боланинг харакатлари нимага сизни хафа қилаётганини тушунтиришда “ёмон”, “тўғри эмас ”, “бўлмаган нарса ”, “уятсиз” деган сўзларни қўлланманг. Субъектив, баҳоловчи сўзлар ўқувчининг асабини ўйнатиб, бизни ҳам “қўзғаб”, натижада муоммонинг ечисидан узоқлаштиради», — деб айтилади йўриқномада.
Яна бир маслаҳат — ўқитувчилар ўзларининг салбий ҳиссиётларини назорат қилиб, агрессив бўлмаган юриш-туришнинг намунасини кўрсатишга ўрганиши керак.
«[...] болалар ноагрессив моделни тез қабул қилади. Улар биз қилганни қилиб, биз нима десак улар ҳам шуни айтади. Агар биз ўзимизни агрессив олиб юрсак, унда улар ҳам ҳудди шу нарсани қилишади», — деб айтилади йўриқномада.
Шунингдек, ўқитувчиларга «ёқтирмаган» ўқувчиларини қўллаш ва шафқат кўрсатишни, ундан ташқари, болага ўз ҳисларини билдира олиш имконияти учун атмосфера яратишни маслаҳат беришади.
«Ўқитувчилар болани бузиб олмаслик учун ўқувчига қанчалик ҳурмат ва меҳрибонлик кўрсатиши керак деб ҳар доим сўрашади? Ўқувчиларни эркалатиб юбормаймизми? Юқорида тилга олинганларнинг бирортаси билан ҳам кўптириб юбориш мумкин эмас», — деб ёзган йўриқнома муаллифлари.