Бош прокуратура: Хато билан чиқарилган дарсликларга 32 млн сомдан ортиқ пул сарфланган

653
Бишкек мактабидаги дарсда ўтирган ўқувчилар. Сурат: Kloop.kg учун олган Даниль Усманов

2018-йили журналистлар хатоси бор мактаб дарсликлари тўғрисида бир қатор материалларни эълон қилишган. Масалан: 6-синфнинг ўқувчилари учун география ва 5-синф ўқувчилари учун табиатшунослик китоби. Бош прокуратура ТМ бу китобларни нашр қилишга Жаҳон банкидан грант ва кредит сифатида олинган 32 млн сомдан ортиқ маблағни сарфлагани аниқлаган.

Бош назорат органи аниқлаган қонун бузарликлар:
  • ТМ ўқув китобларини ишлаб ва нашр қилишга «Билим-компьютер» нашриёти билан шартнома тузгандан сўнг, нашриёт ўз мажбуриятларини танлов талабларига лойиқ келмаган «Инсанат» нашриётига ўтказиб берган;
  • Табиатшунослик бўйича китоб ҳозир тўлиқ қўлланилган ва уни 2012-йилги китобидан кўчириб қўйишган;
  • Нашриётдан йўл қўйилган хатоларга қарамасдан, Қирғизистоннинг таълим академияси билан ТМ ўқув китобини мақуллаган;
  • Уларга 32,7 млн сом сарфланган.

Прокуратура ТМ ходимларининг, Қирғизистоннинг таълим академиясининг, нашриётларнинг ва Жаҳон банкини лойиҳаларни ишга ошириш бўлими ходимларининг ҳаракатларидан «хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» ва «товламачилик » белгиларини топган. Текширув давом этмоқда.

Янги дарсликлардаги минглаган хатолар

2018-йилнинг октябрида ТМ ўқув китобларни минглаган хатолар билан нашр қилган «Билим-компьютер» нашриётини судга беришини билдирган. Аммо нашриётдан билдирилишича, улар хатолар учун ҳуқуқий жавобгарликка тортишмайди, чунки дарсликнинг охирги вариантини улар мақулламаган.

Натижада «Билим-компьютер» география бўйича китобларни қайта ўз ҳисобидан нашр қилишни ваъда қилган. Шунингдек ТМ китобларни чиқариш олдидан «кўп ҳам текширмаслигини» тан олган.

Аввалроқ «Клооп»нинг журналистлари февралда физика бўйича китобдан юзлаб грамматик хатоларни ва нотўғри формулаларни топган. Унда Таълим министрлиги 2017-йилнинг ноябригача нашр қилинаётган китобларнинг мазмунини умуман текширмагани аниқланган. У китоблар учун ҳар йили ўнлаб миллион сом сарфланган.

2017-йили ноябрда Таълим министрлиги ўзининг техник комиссиясини техник-эксперт комиссиясига ўзгартириб, унинг ортидан давлат тил бўлими ва Илимдер академиясидан икки  ходимни тайинлаган. Аммо бу янги китоблардаги хатоларга йўл қўймасликдан сақлаб қолмагани кузатилади.