Қирғизистонда «Ҳавфсиз шаҳар» ишга киритилди. Ҳайдовчи билиши керак бўлган жарималарнинг турлари ва миқдорлари

86
«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича ўрнатилган камера. Сурат: Давлат алоқа комитетининг матбуот хизмати

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси Бишкекда ва ўлканинг асосий йўлларида ишлай бошлади. Энди камералар марказнинг 10 чорраҳасида ва шаҳарлараро йўллардаги йўл ҳаракатининг қоида бузарликларини ёзиб олади. Шунингдек қоида бузганларга жарима ёзиб берилади.  Бу қандай ишлашини тушунтириб берамиз.

Сурат ва видео билан аниқловчи камералар куну тун Бишкекнинг 10 чорраҳасида ишлайди:

Шунга кўра камералар пойтахтдаги Байтик Баатир кўчаси билан Манас проспектидаги кўприкларда, ГЭС-5 айлана йўлида, Лебединовка ва Новопокровка қишлоқларида, Бишкекдан 58 км олисликдаги— «Гавайи» кафесининг ёнида ва Нур қишлоғининг ёнидаги Бишкек — Норин — Торугарт йўлларида ўрнатилган.

Камералар йўл ҳаракатининг қоида бузарликларини етти турини аниқлайди (жарима жисмоний шахслар учун кўрсатилди):

  • сфетафорнинг таъқиқлаган белгисидан ўтиб кетиш (3 минг сом)
  • йўлнинг қарши қисмига чиқиш (3 минг сом)
  • йўлнинг чети, йўлакча, газон ва пиёдалар ҳаракатланадиган йўлларда юриш (минг сом)*
  • сфетофорнинг қизил чироғида, тўхташ чизиғидан ўтиш (минг сом)*
  • ҳайдовчининг пиёдалар йўли талабларини сақламаганларга (минг сом)*
  • ҳайдовчининг тўхташ ва машина тўхтовчи жойларнинг талабларини сақланмаганлиги (минг сом)*
  • белгиланган тезликдан ошириш (20 км/соатга ошса — минг сом, 40 км/соат — 7,5 минг сом)**

*Ҳозирги қоидабузарликлар ҳақидаги кодексга кўра. Феврал ойининг бошида парламент шу бандлар бўйича жарималарни оширишга қарор қилган, аммо президент уларни маъқулламаган.

**Бу бандда ҳам жариманинг миқдорини ўзгартириш таклиф қилинмоқда.

Кўчма аппарат-дастурий комплекси. Сурат: Давлат алоқа комитетининг матбуот хизмати

Бундан ташқари Чуй вилоятида 20 кўчма аппарат-дастурий комплекслари (АДК) ишлаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг икки турини аниқлайди — тезликни ошириш ва қўш чизиқдан ўтишни. Кўчма АДКларнинг қўйиш вақтини ва локациясини ЙҲХББ аниқлайди.

ЙҲХББнинг Мониторинг маркази йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича маълумотларни ишлаб чиқиб, уларни «Кыргызпочта»сига жўнатади. ЙҲХББнинг матбуот котиби Тилек Оторовнинг айтишича, Мониторинг маркази маълумотларни бир кун ичида юборади, шунингдек жарима бўйича маълумотномани етказиш вақти почтанинг ишлашига боғлиқ.

Почтанинг ходимлари жарима тўғрисида протоколни қоида бузарликларни машина рўйхатга олинган манзилга етказишади. Аниқроқ айтганда, агар ҳайдовчи Бишкекда яшаб, унинг машинаси Таласда рўйхатга олинган бўлса, унда протокол Таласга етказилади.

Авто машина эгаси жариманинг бор ёки йўқлигини давлат хизматлари порталидаги «ЖКЭ жарималарини текшириш» бўлимидан текшириши мумкин. Текшириш учун машина эгасининг ИНН ва унинг машинасининг давлат рақамини киргизиши керак.

Агар жарималар ва қоида бузарликлар бўйича саволлар бўлса ҳайдовчилар call-марказига 100 рақами орқали мурожаат қила олишади.

Жарималарни қаерда ва қачон тўлаш керак?

Жарималарни у тўғрисида квитанция олгандан сўнг бир ой ичида почта ёки банк бўлимларида тўласа бўлади. ЙҲХББ матбуот котибининг айтишича, жарима протоколида тўловларни қабул қилувчи банклар рўйхати кўрсатилади.

Депутат Дастан Бекешев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани протоколни олгандан сўнг 15 кун ичида тўлаганларга 50 фоиз арзон қилиш таклиф қилган. Парламент бу ташаббусни мақуллаб, ҳозир уни президент кўриб чиқмоқда.

Жарима тўламаган ҳайдовчиларга қарши курашиш мақсадида ҳукумат бир ой тўланмаган жаримаси бор машинани бошқарган ҳайдовчиларнинг гувоҳномасини олишни таклиф қилган. Бу таклиф ҳам президентнинг розилигини кутмоқда ва унга қўл қўйилгандан сўнг кучга киради.