«Тўйга кредит олманглар!» деб ерга ёзилган чақириқлар 11-февраль куни кечки пайт бир неча банкнинг олдида пайдо бўлган. Акция уюштирувчиларининг айтишича, бундай йўл билан улар одамларни маблағларни қандай сарфлашаётганига эътибор қаратишни истаганлар.Шундай бўлса ҳам уюштирувчилар акция банкларнинг ишига қарши йўналтирилмаганини таъкидлашган.
«Одамлар кредитни тадбиркорлик учун эмас, тўйлари учун олишиб, кейин қарзга ботиб қолишади. Қарзни тўлаш учун ёш келин-куёв ҳаётидан роҳатланиб яшаш ўрнига чет ўлкаларга ишлашга кетишади», — деб билдирган уюштирувчилардан бири «Кактус Медиа»га.
Мигрантлардан Қирғизистонга юборилаётган пулларнинг кўпи таълим олиш ва соғликни сақлаш ўрнига турли тўйларга сарфланади. «Клооп»нинг * ҳисобига кўра, Қирғизистонда ҳар бир ўнинчи тўй мигрантларнинг пуллари эвазига ўтказилади.
- Қирғизистонда мигрантларнинг ЯИМга пул ўтказишларининг улуши бўйича иккинчи йил кетма-кет дунё юзида биринчи ўринни эгаллайди.
- Миллий банкнинг айтиши бўйича, мигрантларнинг пуллари ишсизлик ва қашшоқликнинг даражасини пасайтириш орқали «давлатга ижтимоий муаммони хал қилишга ёрдам беради».
- Дунёда бирорта ҳам давлат Қирғизистон каби мигрантларнинг пулларига қарам бўлиб қолмаган. Агар 10 йил аввал пул ўтказишлар ўлканинг ЯИМнинг 20 фоизини ташкил қилса, ҳозир у деярли 40 фоизгача етади.