Парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков «Азия Ньюс» нашрининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевга қарши 1 млн сом тўлатиш бўйича қўйган даъвосдиан қайта воз кечди. Лекин сиёсатчи ҳозирча нашрнинг ўзига қўйган даъволаридан воз кечгани йўқ.
Асланбек Сартбаев «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсидаёқ Келдибековнинг унга қарши даъвоси йўқ эканини билдирди.
«1 млн сомни [даъвосини] қайтариб олди, аммо [“Азия Ньюс” нашрининг ўзига қарши қўйилган] 1 млн сомлик иккинчи даъвоси бўйича [Бишкек] шаҳар судида процесс бўлади», — деди Сартбаев собиқ спикер йиғинда нашрга ҳам қарши қўйган даъвосидан бош тортмоқчи эканини қўшимча қилиб.
Сартбаев билдиришича, у Келдибеков билан бир неча бор учрашгандан кейин собиқ спикер билан «Азия Ньюс»нинг ўртасида тинчлик ўрнатилган.
Материал эълон қилинаётган Келдибековдан фикр олиш имкония бўлмади.
Келдибековнинг журналистларга қўйган даъволари
2018 йили октябрда Акматбек Келдибеков «Азия Ньюс»га ва унинг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевга қарши суд процессини енгиб олган. Бишкекнинг Октябрь район суди қарорига кўра буларнинг ҳар бири Келдибековга 1 млн сомдан тўлаши керак бўлган.
Шунингдек даъво сиёсатчи 2018 йилнинг декабрида «Kyrgyztoday» нашрига қарши қўйган. Нашрнинг маълумотига кўра, собиқ спикер сайьдаги материаллар учун уни судга беришга қарор қилган. У материалларда нашрнинг журналистлари Келдибеков қандай қилиб коррупция бўйича ишларнинг фигуранти бўлиб қолгани ҳақида айтиб беришган.
Собиқ спикер ўз шарафи ва ор-номисига келтирган зиённи 1 млн сомга баҳолаган. Нашрнинг таҳририяти Келдибеков қўйган даъволарига қўшилмаган.
Шунингдек, декабрда Акматбек Келдибеков Азимбек Бекназаров ва Кенешбек Дуйшобаев билан бирга собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳамда унинг «Апрель» телеканалини судга берган. Суд ҳужжатларнинг етишмаслиги сабабли аризани қабул қилмаганидан, январда сиёсатчилар Атамбаевни ва унинг «Апрель» телеканалини қайтадан судга беришган.
Даъвогарларнинг айтишича, судга беришга Алмазбек Атамбаенинг 10-декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюси сабаб бўлган. Собиқ президент интервьюсида Келдибековни коррупция бўйича айблаган.