Бишкекдан парвоз қилган самолёт Эронда қулади. Нималар маълум?

648

Теҳрон четида «Боинг-707» юк самолёти қулади. ОАВлар маълум қилишича, самолёт Қирғизистонга тегишли. Лекин,  «Манас» аэропортидан бу маълумотни рад қилишди.

«Манас» аэропортининг матбуот хизматидан билдирилишича, Теҳрон атрофида қулаган самолёт Қирғизистонники эмас.

«Бу Қирғизистон самолёт эмас. Бизга ҳозирда маълум бўлганидек, самолёт Эрон авиакомпаниясига тегишли. Бу чартер рейс, Бишкек — Теҳрон — Паям. “Боинг-707” бугун 7:16да Бишкекдан Паямга учган», — деб «Манас» аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова билдирди.

 

Самолёт Эрон пойтахти — Теҳроннинг — чет қисмига маҳаллий вақт бўйича соат 8:30да қулаган.

«Бугун эрта билан гўшт ташиб келаётган Boeing-707  юк самолёти Бишкекдан, Қирғизистондан келаётиб,  Альборз аэропортига шошилинч қўниш майдончасидан чиқиб кетиб, майдончанинг тўсиғини ёриб киргандан кейин ёна бошлаган», — деб Эрон армиясининг маълумот хизмати РИА «Новости» цитата келтиради.

«Рейтер» маълум қилишича, «Боинг» бортида 9 киши бўлган. Аммо, «Медуза» нашри самолётда 16 киши бўлган деб билдирди  — қутқарувчилар авариядаги синиқларнинг олдидан етти кишининг жасадини топиб чиқишган. Қолганлари хақида маълумот йўқ.

Дастлабки маълумотлар бўйича, самолётни қўндиришда учувчининг йўл қўйган хатоси сабаб авария юз берган. Шундан сўнг «Боинг-707» турар жойга тегиб ўтиб, ёна бошлаган.

Матн устида ишлаганлар: Дмитрий Мотинов, Рустам Халимов