2200 сом — ҳукуматдагилар ОСАГОнинг йиллик ўртача қийматини ҳисоблаб чиқишди

583

Давлат финназорат ОСАГОнинг йиллик ўртача қийматини 2210 сом қилишни таклиф қилди. Суғуртанинг баҳоси 1,6 минг сомдан 6,5 минг сомгача  — автомобилнинг турига ҳамда ҳайдовчилик тажрибасига боғлиқ бўлади.

Давлат финназорат фуқаровий ҳуқуқий масъулиятни мажбурий турда суғурталаш (ОСАГО) бўйича охирги баҳони январнинг охиригача эълон қилишни ваъда қилди.

Ведомствонинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига тушунтиришича, суғуртанинг баҳоси ҳар бир ҳайдовчига унинг суғурталаш компаниясини ҳисоблаб беради. Баҳо автомобилнинг тури ва вазиятига, автомобил эгасининг ҳайдовчилик тажрибасига ҳамда унинг йўл халокатлар статистикасига боғлиқ бўлади.

Ҳайдовчи қанчалик кўп аварияга учраса, унинг суғурталаш бўйича тўловлари ҳам шунчалик қиммат бўлади. ОСАГО полиси авариядан жабрланган тараф келтирилган зарар билан жароҳатларнинг бадалини олиши учун керак.

ОСАГО полисининг бор бўлиши шарт — акс ҳолда машина эгасига жарима солиниши мумкин. Жисмоний шахсларга солинувчи жарима 3000 сомни ташкил қилади, юридик томонларга эса — 13 минг сом.

Ҳукуматдагиларнинг ОСАГОни киргизиш харакатлари

Аввал автомобиллари Қирғизистонда рўйхатга олинган ҳайдовчилар ОСАГОни 7-февралга қадар рўйхатга олиши керак эди. Бироқ, полисни ҳозиргача сотиб олиш мумкин эмас — суғурта компаниялари керакли лицензияларни хали олишгани йўқ, шу сабабдан улар автомобил эгаларига хизмат кўрсата олмайди.

Шунинг учун, Давлат финназорат ОСАГО суғурта полиснинг йўқ бўлгани учун ҳайдовчиларга жарима солишни 2019 йилнинг августигача кўчиришни таклиф қилган. Ведомствонинг мазкур лойиҳаси ҳукуматнинг кўриб қичишига юборилган.

Қирғизистон ЕОИИ ҳамда МДҲдаги ўлкаларнинг орасида  ОСАГО киргизилмаган ёлғиз давлат.

Ҳозирги ОСАГОни киргизиш — бу ҳукуматдагиларнинг иккинчи уриниши. ОСАГО бўйича қонун 2015 йили қабул қилиниб, 2016 йили февралда ишлай бошлаши керак эди. Бироқ натижада парламент ОСАГОни киргизишни 2019 йилнинг 7-февралига қадар жилдириш қарорига келишган.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев