Бир кадр билан: Бишкекнинг собиқ мэри Ибраимов судда

589

Албек Ибраимов суд мажлисида. Сурат: «АКИпресс»

15-январда Бишкекда шаҳарнинг собиқ мэри Албек Ибраимовга қарши биринчи суд процесси бўлди. Суд йиғини узоқ давом этмади — судья Кимбат Архарова жиноят ишини материаллари билан танишишга улгурмай қолгани сабабли судни 28-январга кўчирди.

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат комитетининг (МҲДК) ходимлари Ибраимовни 2018 йили 19-июлида қўлга олишган. Собиқ мэрни коррупция ҳамда «муниципал ерларни ноқонуний бериш» бўйича айблашган. Яна бир айб «Солнечний берег» пансионатининг сотилиши билан боғлиқ бўлган. Ибраимов ўзининг жиноий ишининг очилишини сиёсий деб атаган.

Албек Ибраимов Жээнбековнинг ёнида ишлаб турган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг жамоасидаги олий хизматни эгаллаган амалдорларнинг сўнгиси эди.

Атамбаев билан Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал фонида Қирғизистонда юқори давлат хизматларида ишлаган амалдорларнинг алмашуви ўрин олган. Амалдорларнинг аксарияти Атамбаевнинг тарафдорлари бўлганидан уларнинг хизматдан бўшатилишини собиқ икки сафдошнинг жанжали билан боғлашган.

Масалан, Жээнбеков МҲДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаевни ҳамда бош прокурор Индира Жолдубаевани лавозимидан олган. Май ойида эса Атамбаевнинг энг нуфузли тарафдорларидан бири — премьер-министр лавозимидан бўшатилган. Атамбаев тарафдорларининг қамоққа олинганлигини «ов» деб атаган. Жээнбеков парламентда сўзга чиқиб, коррупция билан курашишни баҳона қилиб рақибларини жазоламасликка ваъда қилган.

2018 йили 16-ноябрда президент Сооронбай Жээнбеков Атамбаев билан бўлган низо бўйича эл олдида биринчи бор фикрини билдирган, Атамбаев «дўстим» ва «партиядошим» деган сўзларни «айтаверишни яхши кўрар эди», бироқ ҳақиқий дўст ҳамда партиядош каби харакат қилмайди деб айтган.