Кадир Токтогулов Қирғизистоннинг АҚШ ва Канададаги элчилик хизматидан олинди

611

Кадир Токтогулов Қирғизистоннинг  элчиси бўлиб 2014 йилнинг 31-декабридан бошлаб ишлай бошлаган. Уни бу лавозимга собиқ президент Алмазбек Атамбаев тайинлаган. Токтогуловнинг истеъфога кетишининг сабаби ҳозирча номаълум.

Кадир Токтогуловни хизматдан бўшатиш бўйича фармонга 14-январда президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйди. Уни хизматдан олишга нима сабаб бўлгани фармонда кўрсатилмаган.

Материал эълон қилиниши арафасида «Клооп»нинг журналистига президентнинг матбуот хизмати билан боғланишнинг имкони бўлмади.

2018 йили апрелда Жогорку Кенеш Токтогуловга огоҳлантириш берган. Депутатларнинг айтишича, қирғиз диаспорасининг аъзолари Қирғизистоннинг АҚШдаги элчилигининг ходимлари номига кўп арзланишган. Ундан ташқари, халқ вакиллари бунга қадар Токтогулов қилган ишлари ҳақида икки йил ҳисобот бермай юрганига норози бўлишган.

2019 йили 10-январда парламентда Қирғизистоннинг АҚШдаги ҳамда Канададаги элчиси хизматига янги номзод келганини маълум қилишган. У номзод— ҳозирда Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаган Болот Отунбаев бўлган. Халқаро ишлар, ҳимоя ва хавфсизлик бўйича парламент комитети Отунбаевнинг номзодлигини 15-январда кўриб чиқади.

Кадир Токтогулов Қирғизистоннинг АҚШдаги ҳамда Канададаги элчиси бўлиб 2014 йилнинг 31-декабридан бери ишлаб келган. Уни бу ўринга собиқ президент Алмазбек Атамбаев тайинлаган.  Токтогулов 2011 йилдан 2014 йилга қадар собиқ президентнинг матбуот котиби бўлиб ҳам ишлаган. Давлат хизматига тайинлангунга қадар у халқаро Associated Press ахборот агентлигининг Бишкекдаги ва Wall Street Journal агентлигининг Алматидаги мухбири бўлиб ишлаган.