Сапар Исаков 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

724
Сапар Исаков МХДК дарвозасининг олдида

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков аввалдан яширин битим тузиб, давлатга жиддий моддий зиён етказганликда гумонланмоқда. Бунинг учун Исаков 20 йилга қадар эркидан ажратилиши мумкин. Собиқ президент Атамбаевнинг яқин доирасидаги яна бир сиёсатчи, Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов ҳам, айни шу муддатга қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Собиқ премьер-министр Сапар Исаковга «Коррупция» моддаси бўйича охирги айб қўйилди. Тергов Исаков олдиндан яширин битим тузиб, давлатга жиддий моддий зарар етказган деб ҳисоблайди. Сиёсатчини суд айбдор деб топса, Исаков 20 йилгача озодликдан ажратилади.

Оқловчи Нурбек Токтакуновнинг айтишича, жиноят ишининг материалларини ўрганиш учун тергов иши узайтирилди — Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича  иш 30 томдан иборат бўлса, Тарих музейини таъмирлаш бўйича иш ҳам бер неча томлардан иборат.

Токтакунов «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида: «Айблов сохта. Маблағни олганлиги бўйича ҳеч қандай фактлар йўқ. Математик формулани виртуал турда ҳисоблаб, шу орқали зарарнинг ўрни бор деб исботлашмоқда. Тергов фактлари билан далилланиши керак — бериш, сақлаш, пул яшириш. Лекин буларнинг бирортаси ҳам йўқ, чунки булар асли ҳам йўқ-да», — деди Токтакунов Kloop.kg журналистига. Токтакунов қўшимча қилганидек, Хитой тараф терговга ўз сметасини бермаган, шу сабабдан ҳуқуқ тартибот органлари айбловларда 2013 йилга улар учун қирғиз қирғиз компанияси тузган сметага таянишмоқда.

Собиқ премьерга Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича айб қўйилиб,  5-июнда қамоққа олинган. Тергов версияси бўйича, Исаков президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини бошқарган вақтда, Бишкек ИЭМни янгилаш учун пудратчини танлашда, «хорижий компания манфаатларини илгари сурган».

2018 йилнинг январида ИЭМда бўлган авариядан кейин ҳуқуқ тартибот органлари уни янгилашга кетган харажатларга эътибор қарата бошлаган. Авариядан кейин Бишкекнинг турғунлари бир неча кун иссиқликсиз қолишган, шундан кейин сув ва свет ҳам ўчган.

2018 йилнинг майида депутатлар комиссияси чиқарган хулосаси бўйича Бишкек ИЭМни модернизациялашга йўналтирилган $386 млн маблағ ортиқча кўрсатилган қиймат, янгилаш ишларини олиб борган Хитой компанияси эса сарфланган пуллар бўйича деталли ҳисоботларни бермаган.

Исаков ўзининг қамоққа олинишини адолатсизлик деб атаб, МХДК ходимлари тарафидан  шантаждан шикоят қилган. У 2018 йилнинг декабрида президент Сооронбай Жээнбековни сиёсий тазйиқларни ўтказишда айблаган.

«Бунинг ортида Сооронбай Жээнбеков туради, бу процессни ўзи назорат қилмоқда», — деб Исаков судда айтган. Ҳозир амалдор МХДКнинг тергов изоляторида ўтирибди  — Биринчи май судининг қарори бўйича Исаков қамоқда февралнинг ўртасигача бўлади.

Атамбаев  «яқинларининг» судланганлари

Кубаничбек Кулматов суд ибносининг олдида. Сурат: Акипресс

Узоқ вақт Сапар Исаковгина эмас, Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов ҳам озодликдан ажратилиши мумкин. 24.kg нашри адвокат Сергей Слесаревга таяниб, Кулматовга ҳам охирги айб қўйилганини билдирди. Собиқ шаҳар раҳбарига коррупция ҳамда жиноий яширин битим бўйича айб қўйилган — бу жиноятлар учун  20 йилга қадар муддатга озодликдан ажратиш кўзда тутилган . Оқловчи Кулматовга қарши ишни тўқилган деб ҳисоблайди.

Кулматов Сапар Исаков билан бир кунда қамоққа олинган — 2018 йилнинг 5-июнида. Амалдор «Хитой грантини ноқонуний фойдаланганлиги» учун айбланган. Маблағ Қирғизистоннинг ҳудудларида икки мактабни қуришга аталган, лекин Кулматов, тергов версияси бўйича, пулни Бишкекдан узоқ бўлмаган ердаги Калис-Ордо участкасида мактаб қуришга сарфлаган.

 

Албек Ибраимов

Сергей Слесаревнинг сўзлари бўйича, Кулматовнинг иши Бишкекнинг бошқа собиқ мэри Албек Ибраимовнинг иши билан бириктирилган. Ибраимовга охирги айб хали қўйилмаган, лекин оқловчининг айтиши бўйича Ибраимов яна узоқ муддатга озодликдан ажратишлари мумкин.

Ибраимов 2018 йилнинг 19-июлида «ТНК Дастанга» боғлиқ жиноий ишлар учун қамоққа олинган — Ибраимов бу заводда 2011-2012 йиллари бошқарманинг етакчиси бўлиб ишлаган. Биринчи жиноий иши заводнинг мулкини йўқ қилиш билан, иккинчиси муниципал ерни ноқонуний бериш билан боғлиқ.

Икрамжан Илмиянов суд биноси олдида. Сурат: Бексултан Абибакир уулу

Атамбаевнинг яқин сафдоши, собиқ ҳайдовчиси ва маслаҳатчиси Икрамжан Илмиянов ҳам қамоққа олинган. Илмиянов октябрнинг охирида Россиядан Қирғизистонга олиб келинган, унинг жиноий ишида эса Жиноят ва жазо кодексининг камида етти моддаси кўрсатилган.

Илмиянов «товламачилик», «Тижорий ёки бошқа ташкилотларнинг ваколат ҳуқуқларидан хиёнат билан фойдаланиш», «Лавзомини суистеъмол қилиш», «Пора олиш», «Пора олишда воситачилик қилиш», «Пора бериш»каби моддалари бўйича айбланмоқда.