Осиё Кубоги 2019: Қирғизистон Матяшнинг автоголидан ҳамда ҳимоядаги хатолардан кейин Хитойга мағлуб бўлиб қолди

181
Қирғизистон билан бўлган ўйинда Хитой терма жамоаси. Сурат: AFC

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги ўзининг илк дебют ўйинини Хитой жамоасига 1-2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Қисқача:

Биринчи таймда Ахлидин Исраилов ўйин ҳисобини очиб, Қирғизистон терма жамоасини олдига чиқарган. Лекин ўйиннинг иккинчи қисмида Хитой футболчилари ғалабани мустаҳкамлаб олишди.

Иккинчи таймда қирғиз дарвозабони Павел Матяшнинг автоголидан кейин вазият умуман ўзгарди. Ортидан қирғиз ҳимоячилари хатоларга йўл қўйиб, Хитой жамоаси иккинчи голни киргизиб ўйинда ғалабани қўлга киритишди.

Батафсил:

Қирғизистон термаси ўйинни рақибининг дарвозасига прессинг қилиб бошлаб,  6-дақиқадаёқ Бекжан Сагинбаев Виталий Люксга гол учун тўп чиқариб бериш билан биринчи хавфли вазиятни яратди. Лекин, бу харакатдан натижа чиққани йўқ.

Люкс биринчи таймда икки бор фарқлана олар эди. У 26-дақиқадаги тезкор комбинациядан кейин Хитой дарвозачиси Ян Цзюнлин билан юзма-юз чиқиб, аммо зарбаси аниқ бўлмай қолган.

42-дақиқада Қирғизистон ўзининг Осиё Кубогидаги биринчи тарихий голини киритди  — Валерий Кичин чап қанотдан кўтариб берган тўпни Мирлан Мурзаев боши билан Ахлидин Исраиловнинг аниқ кучли зарбасига қулай қилиб берди.

Ахридин Исраилов Хитой дарвозасига киргизилган голидан кейин. Сурат: AFC

Бироқ, иккинчи таймда Хитой термаси умуман бошқа футбол намойиш этди. Бир қатор ҳужумлардан кейин, 50-дақиқада қирғиз дарвозабони Павел Матяш бурчакдан тепишда жиддий хатога йўл қўйиб, тўпни ўзининг дарвозасига киргизиб олди.

Хитой жамоаси асосан чап қанот бўйича ҳужум қилиб, икки бор дарвоза устунига бир оз паст зарба йўллашди — биринчи 62-дақиқада У Си, ундан кейин 71-дақиқада У Лэй.

78-дақиқада Қирғизистоннинг ҳимоя линияси йўл қўйилган хатодан кейин Хитой ҳужумчиси Ю Дабаога йўналтирилиб чиқарилган тўпни ўтказиб юборишди — ҳужумчи олдига узоқ чиқиб олган Матяшни алдаб ўтиб, бўш дарвозага Хитойнинг ғалаба голини киргизди.

Ю Дабао. Сурат: AFC

Қирғизистоннинг чарчаб қолган ўйинчилари конт ҳужумлар билан ўйнашга харакат қилишганига қарамай, вазиятни ўнглашга алмаштирувдан кейин чиққан қирғиз терма жамоасининг тарихидаги энг кучли бомбардири Антон Землянухин ҳам ёрдам бера олгани йўқ.

Ўйиннинг охирги қўшилган дақиқларида Землянухин бурчакдан тўп чиқариб берди, аммо унинг қаттиқ берилишидан кейин тўп майдон четидан олис учиб кетиб, ҳакам ўйиннинг якунланганини билдирди.

Қирғизистон Осиё Кубогидаги дастлабки ўйинида сенсацион ғалабадан ажраб қолди. Шунга қарамай жамоа матчнинг асосий вақтида олдида бўлди. Гуруҳ босқичидан кейин ўйинда Қирғизистон турнирдаги энг кучли рақиби — Жанубий Корея билан учрашади.

Гуруҳнинг охирги ўйинида Қирғизистон Филиппин термаси билан ўйин ўтказади — бу матчда жамоа чорак финалга ўтиши хал бўлиши мумкин.